Деди, – Сен бориб қўшни давлатни,
Тинчлик ва юксаклигини билгин сирини.
Чарчадим, топширай мен сенга тахтни.
Йўл олди Шахзода қўшни давлатга,
Қурди ҳамма банд ўз ишларида.
Бири ишлар боғда, бири далада,
Бири қурилишда, бунёд қилишда,
Бири бандир доим фанга, илимга.
Кўзи тушмади уни ишсиз одамга.
Ҳалқ яшарди тўкин ҳам осоишда.
Саройни қидирди, шахар ичида,
Қирол яшар халқ билан бирга.
Омоч билан ишлар эди далада.
“Сен бориб меҳмон бўлгин уймда,
Эртага ёмғир, улгурай буғдой экишга,”-
Деди қирол қараб келган меҳмонга.
Тунда келган сабабини айти қиролга.
Эртасида ёмғир, улар миниб фойтунга,
Киришди қиролликни хар бурчагига.
Бутун ҳалқ банд эди хар ҳил ишларда.
Бир ой юриб қайтишди қиролникига.
Шахзода деди қараб Қиролга, -
“Бундай ҳаётнинг сири нимада?”
Қирол етаклади уни катта гулзорга.
Эътиборини қаратди ўскан гуларга,
Бошқаларга соя солиб турганларига.
Қирқиб тенг қилди бошқа гулларга.
“Тушунмадим буни?”– деди Шахзода.
“Халқ ичидан бошқа ворис изласин,”-
Деди қирол Шахзодага ўз жавобида.
НЕГА?
Неча йилдан буён таълим оламиз,
Хар куни хаётдан сабоқ оламиз,
Бу дунёни ҳолидан хабардорхаммиз,
Нега туғри йўлдан чиқиб турамиз.
Ота – боболар яратган равшан хаётни,
Нега бизлар бугун хира қилурмиз.
Унутдик муалимни улуғлигини,
Шифокорга бўлган ҳурматимизни,
Олимларни чиқаздик биз эътибордан,
Эхтиромни аядик биз донолардан.
Хар нарсани ва қадамни пулга ўлчадик,
Бебахо хаётни хам нархини қўйдик,
Захматкаш дехқонни қадрин унутдик.
Не билан қайтади? Биз ўйламадик.
Аждодлар рухларини бизлар ранжитдик.
Номусни суриб, қувдик бойлик кетидан,
Ҳаёни унитиб талашдик мансаб устидан.
Одамийликда ҳам биз анча паст бўлдик.
Халқимиз қадрини хам баъзан унутдик,
Ҳаттоки туғулишни биз чеклатиб қўйиб,
Халқимиз келажагига дўшманлик қилдик.
Қанча инсонни бошини еганди бойлик,
Канча одам мансаб дея бўлди беобруг.
Э инсон, ўзлигимизга илло қайтайлик,
Ҳаётни ва калбни биз соф тутайлик,
Атрофимиздагилардан ва ўзимиздан,
Покликни хар ишда талаб қилайлик.
Ўзимизни эмас, биз халқни ўйлайлик.
Ўзбекона одамийликни биз эзозлайлик.
Милатимиз обругини баланд тутайлик.
Қашқадаё область партия кумитасини собиқ биринчи котиби НормўминТуропов айтганидек:-
Инсонлар биз ҳақимизда ўзимиздан ҳам кўпроғини билишади. Халқимизга ёлғон гапириб, ўзингизни бошқача кўрсатишга урганманг. Инсонлар пайпоғинг ва ички кийимларингни ранги ва уларни хатто тоза ё исқиртлигин билишади.
НАВРУЗ ТАРИҲИ
Зардуштийларни илоҳий китоби Авестода навруз байрамини фарвардин, оламни яратилган кун деб айтилган. Фарвардиндан олдин покланиш, рухан тозаланиш талаб қилинган. Авестода зардуштиларни яратган ҳудоси Ахура-Мазнинг куни ҳам деб билишган. Навруз байрами беш минг йилдан ошиқ Урта Осиё халқлари, ҳусусан Афғонистон, Эрон, Озарбайжон, Помир ва Хиндиқуш тоғли халқларининг асосий байрами хисобланади.
Микро хамда макрокосмик аҳамиятга эга.
Наврузни (фарвардинни) нишонлайдиган халқлар койнот ва юлдузлар қонунини, уларнинг ҳаритасини яҳши билишган ва уларнинг қоидаларига амал қилишган.
Навруз 21чи март кунида, қуй (хамал) юлдузлар туркумига кирганида ва қуёш қуйнинг бошидан, икки шоҳи ўртасидан кўтарилганда, кеча ва кундуз тенг бўлган кун хисобланади.
Фарвариддин бутун борликни, оламни яратилган куни, йилни янгиланиши, табиятни покланиб уйғониши, бутун борлиқни оҳири ва бошланиши деб хисобланган.
Наврузни асил холида ўтказиш Помир ва Хиндиқуш тоғли ҳалқларида ҳозиргача сақланиб қолган. Сомон йўли белгиси хисобланган, белларида белбоғ тақиб юриш зардушликнинг асосий диний қонуни бўлган ва қуёш сомон йўли маркази деб билишган, бутун дунёнинг яратилиши уларга макрокосмик моҳиятига эгалиги, навруз астрономик боғлиқлигини яхши билишган. Ернинг эса бошқа юлдузлар сингари лундалиги, юзасида хар томонида ҳаёт борлиги, бошқа юлдузлар каби қуёш арофида айланиш вақти ҳисобга олинган.
Навруз байрамини ўтказиш қоидаларидан бири, шу кун чаён юлдузлар туркумига юз билан турмаслик, аксинча чап елка томонда қолдириш, чунки чаён хаф туғдуриши мумкин деб ҳисобланган. Ҳудди шу тариқада Сатурн планетаси хам. Бутун навруз тонгида планеталарнинг самодаги кўрниши соатига бўлинган. Ва шуларга қараб иш қилинган.
Юпитер вақтида уйда таом таёрланган ва ун яйратиб сеҳирли чизиқлар чизишган, кегин эса Марснинг вақти келиб одамлар ташқарига чиқишган. Унгача уй, ховлилар, кўчалар тозаланиб, чиқиндиларни чаён юлдузлар туркими томон олиб чиқиб кў- милган.
Навруздан 15-20 кун олдин мевали дараҳт шоҳчалари (анор, олма, беҳи ва хоказо) кесиб уйга олиб кирилган ва дараҳт шоҳчалари шу кунларда гуллаган. Ҳонтаҳтада устига ҳархил таомлар таёрлаб қўйилган.