Ахамиятсиз атрофдаги парвоналарга.
Раҳмим келарди шунда улар ҳолига.
Парвоналар қарамас қувганларинга,
Эътиборсиз улар уни сўкканларига.
Барибир талпинишар унинг ёнига.
Бири эгилганди, қуллар кўксида,
Бири нозликдаю ҳам пардозликда,
Отнинг устидагига парвоналикда,
Талабини тайёр улар бажаришга,
Салла деса бошни ҳам олиб келишга.
Тайёрлар ўзларини тақдим этишга.
Нафратда раҳмим келди бўларга.
Отдан ва эгардан тушган кунида,
Парвоналарсиз қолганди шунда.
Одамийлик йўлига у кирмагандида,
Термуларди олисланган павоналарга,
Мухтож бўлди уларни бир донасига.
Ғазабим ва раҳмим келди бўларга.
Парвоналар ўчмоқда от атрофида ,
Отнинг янги эгасини улар кутмоқда.
Фақат сариқ эди дўхоба эгар ўстида,
Уша ман манлик бор янги отликда.
Парвоналар эса яна парвоналикда,
Қанчалар паст бўлар қнсқа ҳаётда.
Нафратим ва раҳмим келди уларга.
***
Келишмаганман…
Ҳеч келишмадингизда у билан,-
Деди менга ҳамкасбим Ҳўсан.
“Халқдан юлган муттаҳамлардан,
Пораҳур, ўғри, маддоҳийлардан,
Очкуз, амалпараст, ҳассислардан,
Халқига садоқат қилмаганлардан,
Мансабда виждонни йўқотганлардан,
Ахлоқсизликда бойлик тўплаганлардан,
Мансабдорга ва бойга бошларин эгиб,
Меҳнаткашни ҳурмат қилмаганлардан,
Ҳамкасбини ютуғини куролмагандан.
Ҳаётда тулкисифатда яшаганлардан,
Бақаламунлар билан келишмаганман.
Келишсам улардек пастда бўларман.
Тўрфа олам.
Инсоният экан бир тўрфа олам..
Бири доно покиза хақиқий инсон,
Ҳаммага намуна, қалбида виждон,
Халқи учун доимо бўлади қалқон.
Бири маймун сифатда умр утказиб,
Яшар ақл ахлоқдан йроқда бўлиб.
Бири эса шоқол каби ўзини тўтиб,
Кучлини оёғи орасида юрар гердаиб,
Ўзини бошқалардан юқори билиб.
Бири тулкиликда айёрлик қилиб,
Инсонларни алдар кўпга тўшириб.
Бири каламушликда, яратган иблис,
Ўғри муттаҳам, юлғич ва ҳамда хасис.
Бири илон каби ерда пойлаб ётади,
Захар сочишга инсонга тайёр тўради.
Бири лочин, юксакда парвоз қилади,
Баланд тоза қояларда инни қўради.
Ҳаётни софликда яшаб мағрур утади.
Улаксахур йқилишни пойлаб тўради,
Ётиб қолганни кўрса чўқий бошлайди.
Э инсон диққат билан қараганингда,
Ухшаб кетар одамдар турфа оламга.
***
Ҳаётда шошилманг асло…
Ҳаёт карвонида шошилманг асло,
Балки ерда пиёда ёки учиб самода,
Карвонда отда сиз ё балки уловда,
Сокин юригизда шошилманг асло .
Бироз тўхтанг ҳаёт деган бекатда,
Назар солингиз бир дам оламга, Тўғри бахо беринг унинг ҳолига..
Бироз тўхтаб адолат деган бекатга,
Эътибор қилингиз бор миқдорига.
Сероб бўлса олинг бир ҳовуч ундан,
Кам бўлса қўшинг сиз ўзингиздан.
Бироз туҳтаб бекатнинг хақиқатига,
Кўринг лойиқми оллоҳни у талабига.
Меҳр оқибатга ҳам сиз тўҳтаб утинг,
Инсонларда унинг миқдорин билинг.
Кам бўлса беринг кўп булса олинг,
Мухтож бўлганларга уни улашинг.
Тухтанг виждон имон деган бекатга,
Эътиборли бўлингиз унинг ҳолига.
Кегин тўхтаб қонун деган бекатга,
Бирлигин кўринг уни шоху гадога.
Пўл деган бекатга тўхтамай утинг,
Курасиз қадриятни унда йўқлигин.
Мансаб бекатидан сиз учиб утинг,
Нуқтаси унда йўқ одамийликнинг.
Америка дейдилар сеҳирли диёр,
Тўғри, унда чунки қонун устувор,
Сирли томонлари унда ҳам бисёр,
Қадим Турондаги эзгулик одат,
Уч минг йиллик йўқдир қадрият,
Имон этиқод ҳамда меҳр оқибат,
Сехирли диёрда топмайсиз излаб.
Бойлик қиймати инсонинг фақат.
Пул атрофида ку ҳамма шайтанат.
Инсон инсон бўлар одамийликда,
Тозаликда, покликда, оқибатликда,
Эзгу сўзлик, эзгу ният, эзгу амалда.
Инсонни яратгандир тангри аслида,
Оламни сақла,– деб,-Доим покликда.
***
Инсон билан иблисни таққослаганда,
Инсон яхшилик қилиб қувонар экан,
Яхши қушиқ эшитиб рохатланаркан,
Донолар сўҳбатидан ором олар экан,
Пок меҳнатдан инсон завқланар экан.
Иблисни боласига бўлар бегона экан,
Пора олмаган кун унга мусибат экан,
Ёмонлик қилмаган кун қайғули экан,
Инсон ҳақини емаса муртад бўларкан.
Одамлар қувонганда у ғамга ботаркан,
Яхши қушик эшитиб мурда бўларкан.
***
Келинларга.
Ҳар бир оила кичик бир давлат,
Ўзининг қонуни бор битта салтанат,
Ўзгача йўлларию ва қир адирлари,
Ўзининг булоғию ва ариқ сойлари.
Келин ўргангин сен бу йўларини.
Хар бир оила кичик бир давлат,
Ўзгача улардаги қонун қадрият,
Ўзгача турмуш тарзи ва маданият.
Оилада ишлат
ган бадий сўздари,Фақат
уларга ҳос муомилалари.Келин сен ҳам урган
буларни.Хар бир оила кичик бир давлат,
Ўзгача мехр, оқибат, муносабат.
Улар орасидаги узаро ҳурмат,
Бир бирларига бўлган садоқат,
Хар бир ишда дид ва фаросат.
Келин шуларни қонун қил албат.
Шунда келин сен баҳтли бўласан,
Қизлари қаторида доим турасан.
Эҳтиёт бўл муллони ахмоқ гапидан,
Оилани ғанимининг қора сўзидан,
Қулоқ солсанг ахмоқликда қоласан,
Ўз ҳаётингни ўзинг дузах қиласан.
Хар оиладир кичик бир давлат,
Ўз ҳаёт қонунпари булади албат.