Унинг бу гапидан Бибисувайдо астойдил хафа б╝лди.
-Ие, бу уй сенинг хонадонингми ё қовоқхонами?Қовоқхона б╝лса, пулини т╝лаб ичайлик.Э, қуе, пулсиз одам билан б╝ғишаётган тирриқ барменга ╝хшамай! Кетар жафосига бир маза қилайлик! ╬йнаб кулганимиз ╝лжага қолади.Эртага бу жойлардан менинг изимни ҳам тополмай қоласан!Мен эса чет элнинг ойнабанд ресторанларда ╝тириб, сени эслайман -деди у.
-Майли.Лекин шу охиргиси.Шу шишани б╝шатгандан кейин бир грамм ҳам ичмаймиз! -деди Ғиштхон.У шундай гаплар билан янги шишани очиб, ╝ткир вискини қадахларга қуйди.
Улар ичдилар.Кейин яна ва яна.Охири мастликдан к╝зларининг жилди чиқиб, г╝лайиб, бир бирларига суяниб қолдилар.
Айниқса, Ғиштхон маст б╝либ, ялқовлик билан ҳаракатланар, к╝зларини аранг очар ва бир нарсалар деб валдирарди.Охири у столга юзтубан ётиб, хуррак ота бошлади.Бибисувайдо уни судраб, минг машаққат билан кроватга ётқизди.Кейин сумкасидан газетага ╝ралган пишиқ ғиштни оларкан, жаррохлар қ╝лқопини кийиб, ғишт билан Ғиштхоннинг бошига бир неча бор зарба берди.Ғиштхоннинг боши ёрилиб, оппоқ жилдли пар ёстиқлар қонга б╝ялди.Дугонасининг ╝лганига ишонч хосил қилган Бибисувайдо, Соддагулнинг уйидан ╝ғирланган тақинчоқларни истаб, уйни тинтув қила бошлади.У тақинчоқларни топгунича уйдаги жихозлар ағдар -т╝нтар б╝либ кетди.
Ниҳоят Бибисувайдо топилган тақинчоқларни титроқ қ╝ллари билан сумкасига соларкан, Ғиштхоннинг уйига ╝т қ╝йиб, шошиб ташқарига чиқди ва зулмат қаърига кириб, к╝здан ғойиб б╝лди.
20 боб
Балиқ ови
Холб╝ри билан Нортожи икки ёни юлғун буталари ва ╝т -╝ланлар билан қопланган илонизи с╝қмоқдан қиялаб, соҳилга, дарё дельтасига тушиб бордилар.Сувлар шолоплаб, бир моромда чайқалиб турган дарё лабига етишгач,Холб╝ри аввалдан тайёрлаб қ╝йилган, ╝қувчиларга таниш ёғоч қайиқни секин суриб, сувга туширди.Қайиқда балиқ овлаш учун иккита қармоқ ва бошқа анжомлар ҳам бор эди.Нортожи қайиққа ╝тиргач, Холб╝ри жимгина эшкак эша бошлади.У қачонлардир худди шу тарзда қайиққа ╝тириб, Илтижо билан саррин шамолларда яшил т╝лқинлар ҳосил қилиб шовуллагувчи қамишзорлар аро сон саноқсиз нилуфарлар, к╝загуллар очилиб ётгувчи шу дарё дельтасида сайр қилган эди. Бугун эса Нортожи билан сайр қилиб юрибди дея асаримиз бош қаҳрамонини койишга, ундан нафратланишга шошилманг.У бугун Нортожига ╝з ╝тмиши ҳақидаги бор ҳақиқатни р╝йи рост айтмоқчи.Нортожи ҳам гарчанд шу Қовункапа қишлоғида туғилган ва шу дарё соҳилларида қ╝й-сигир боқиб вояга етган эсада, дарё соҳилидаги саёз сувларда дугоналари билан ч╝милиб ╝сган б╝лсада, б╝зчи белбоққа ёлчимабди деганларидай ҳеч қачон соҳилдан узоқлашмаган, к╝за гуллар ва нилуфарлар очилиб ётадиган кенгликларга чиқмаган эди.Белигача сувга ботган ва тарвақайлаган шохлари сувларга тегиб тургувчи қари ва букри толлар, попук чиқарган узун узун ям -яшил қамишлар девордай б╝либ ╝сган дельта б╝йлаб қайиқда охиста сузганича кетиб бораётган Нортожи нилуфарлар ва к╝загуллар очилган кенгликларга чиққан сари ╝зини худди ибтидоий, ёввойи, афсонавий бир оламга ╝тиб қолгандай ҳис қилар, ҳайрати, ҳаяжони тобора ортиб борарди.
-Вуй, анави нилуфарларнииии!Ям-яшил шалпанг қулоқ барглар, ғунчаларининг к╝плигини, уларнинг г╝заллигини!-деди у ҳис -ҳаяжонини жиловлай олмай ҳайрат ичра!Шундай дея Нортожи қайиқдан узаниб, нилуфарларнинг оппоқ гулларини бирин кетин узаркан, гулдаста тузиб, уларни роҳатдан к╝зларини юмиб, хидлаганича , бағрига босди.
Нортожининг завқланганини к╝риб, Холб╝ри ҳам ╝зида й╝қ қувонар,лекин Илтижо билан ╝рталарида кечган ишқий саргузаштларни унга қандай қилиб айтсам экан дея ╝йланар, ишқий саргузашт ҳақида эшитган Нортожи хафа б╝либ қолсачи деган фикр уни қийнар эди.
-Нортожи -деди у ниҳоят ва давом этди: - менга т╝ғрисинии айтингчи, авваллари сиз ҳеч қармоқда балиқ овлаганмисиз? -деди Холб╝ри ҳамон бир маромда эшкак эшаркан, Нортожига к╝з қири билан қараб.