-Й╝қ десам балки ёлғон б╝лар.Балиқ овлаганмиз.Аммо қ╝л билан.Бунга ҳам анча йиллар б╝лди.Ҳар йили баҳор пайти дадам, аям ва мен соҳилдаги ╝зимизга ажратилган 25 сотихли шолипоямизни шоли тупчикларидан тозлаб, полларга сув қамардик.╬зингиз яхши биласиз, сувсиз полга шоли уруғини сочсангиз, уларни чумчуқлар галаси шу ондаёқ еб битиришади.Шоли уруғи сув остида ётса, ерга осон илдиз отади ва уларни қушлар еёлмайди.Ҳуллас, ╝ша йили баҳор серёғин келиб, дарёда сув к╝тарилиши оқибатида кучли талотум сепояларни ювиб кетиб, шолипоялар сув остида қолди.Сув қайтгач, шолипоямизга борсак, сувлари к╝згудай ялтираган шолипоя полларида катта -катта балиқлар қирини сувдан чиқариб потраб сузиб юришган экан.╬шанда дадам, аям ва мен уччаламиз:- Ийи, ана, ана! Кетди!Ушла! -дея бақириб -чақириб, типирчилаётган балиқларни қ╝л билан тутганмиз.Бир маҳал, ярим қоп балиқ ушладик деб севиниб турсак, дадам шатра шутр сув кечиб, югириб, ҳаяжондан бақириб, ╝зини сувга отиб, минг машаққатлар билан уриниб, суриниб, лойларга беланиб юриб, нақ бир метр келадиган сазан балиқни ушлаб олганлари ҳеч к╝з олдимдан кетмайди.Балиқни ушлагунча дадажонимнинг усти боши, юзлари балчиққа беланиб кетган.Биз аям иккимиз қопдаги балиқларни, дадам эса ҳалиги бир метрли сазаннинг ойқулоғидан ушлаб, к╝тарганларича елкаларига ортиб, намоишкорона қишлоққа қайтганлар.Балиқ жонворнинг тангалари катта -катта б╝либ, сузгичлари, думлари қип қизариб кетган эди.Дадам у балиқни болта билан ёрганларда ╝зиям.Ишонсангиз, ичидан бир килоча қизил увилдириқ чиққан.Роса балиқх╝рлик қилувдик ╝шанда -деди Нортожи, тотли ҳотираларни ёд этганича, маҳзун жилмайиб қ╝яркан.
-Қармоқда балиқ овлаш ундан ҳам қизиқарли б╝лади -деб қ╝йди Холб╝ри, эшкак эшишда давом этиб.Қайиқ сув юзини қоплаган нилуфарларнинг, к╝загулларнинг, лотосларнинг шалпанг баргларини тумшуғи билан ёриб оҳиста илгарилар, икки ошиқ ╝тирган қайиқ устида сув қушлари чарх уриб учиб, асабий чийиллашар эди.
Ниҳоят улар сув гуллари ва қамишлардан ҳоли, мовий осмоннинг бир парчаси каби шаффоф сув юзасига чиққач, Холб╝ри эшкак эшишни т╝хтатди.
-Мана шу жойдан иккаламиз қармоқда балиқ овлаймиз -деди у. Кейин қармоқларга хафсала билан х╝рак иларкан, узун узун бамбук дастали қармоқлардан бирини Нортожига узатди.Улар х╝рак илинган қармоқ лескасини ҳавода визиллатиб сувга отганича, п╝какларга термулиб ╝тиришаркан Нортожи яна ҳаяжонланиб кетди:
-Вой, балиқларни қаранг!Тиниқ сув остида худди аквариумдагидай бемалол лапанглаб сузиб юришибди! -деди у ҳайрат ичра.
-Ҳа, оқим кучли б╝лмагани учун бу жойларнинг суви тиниқ.Агар оқим тез б╝лса, ундай сувлар нилуфарларнинг, к╝загулу лотосларнинг тинчгина илдиз отиб, япроқ ёзиб, ғунча очишларига й╝л қ╝ймаган б╝ларди.Бу ерларда инсон руҳига осойишталик бағишлайдиган илоҳий осудалик бор -тушунтирди Холб╝ри.
-Товба!Шу дарё б╝йларида шунча йил яшабману, бу жойларга бирон марта ҳам келмабман.Одамзод 'фалон мамлакатда, пистон тоғлар бағрида г╝зал дам олиш масканлари бор экан дея ҳавас қилиб, у ерларга боришни бир умр орзулаб юрар экану, ╝ша жойлардан сира қолишмайдиган г╝зал табиат ╝зининг шундоққина ёнида эканидан бехабар ╝таверар экан!Қаранг, қандай г╝зал ватанимиз, ╬збекистонимиз бор бизнинг!Эҳ, олдингдан оққан анҳорнинг қадри й╝қ деб шунга айтсалар керакда -деб қ╝йди Нортожи.
Холб╝ри ҳам гапирмоқчи эди, шу маҳал кутилмаганда Нортожи дастасидан тутган қармоқ п╝каги лик этиб сув остига кириб кетди.
-Ийи, қармоғингизни балиқ тортяпти!Лескани ╝ранг чиғириққа!Тезроқ! Б╝линг тезроқ!-деди Холб╝ри.Нортожи ҳаяжон ичра шошиб ╝рнидан турган эди, қайиқ шундай лапангладики, иккалалари қармоқ пармоғи билан сувга қулашларига оз қолди.
-Э, эхтиёт б╝линг!╬ранг лескани! Чиғириқни тезроқ айлантиринг!Катта балиқ экан, бамбук лескани эгиб, синдирвораман деяптия!Вау!Лескани узиб кетмасинда ишқилиб! -деди Холб╝ри ҳаяжон ва қувончли ҳавотир ичра.
Нортожи Холб╝рининг айтганларига амал қилиб, чиғириқни айлантирар, қармоқ лескасини т╝хтовсиз барабанга ╝рарди.Ниҳоят балиқ қири билан сув юзини ёриб, қайиқ тамон яқинлаша бошлади.Нортожи қармоқ дастасини баланд к╝тарган маҳал қармоққа илиниб қолган балиқ ҳавода типирчилай бошлади.Унинг қизғиш тангалари қуёш нурида товланар эди.Холб╝ри балиқни қармоқдан ажратаркан, уни қайиққа ташлади.Кейин иккаласи ҳавосизликдан типирчилаётган балиққа завқ билан қараб туришди. Нортожи қизиқиб, балиқни қ╝лига олган эди, кутилмаганда балиқ шилт этиб унинг қ╝лидан чиқди.Агар у қайиққа қайтиб тушмаганда ва Холб╝ри уни ╝з вақтида ушлаб қолмаганда эди, балиқ шолоп этиб сувга сакрарди ва уни бутунлай қ╝лдан чиқаришган б╝лардилар.Ҳа балиқ айни пайтда ╝зининг азалий макони, сувга қайтиш учун уринарди.
Балиқ бироз тинчлангач, Холб╝ри гапира бошлади.
-Нортожи, сиз Вулқон деган шоирнинг балиқ ҳақида ёзган шеърини ╝қиганмисиз?Айтишларича у ҳозир тақдир тақазоси билан Канадада яшар эмиш -деди у.
-Чет элда яшаса, ватангадо эканда.Канадада яшайдиган одамнинг шеърларини мен қаёқдан ╝қийман.Қишлоғимизда интернет б╝лмаса.Ишонсангиз мен ҳатто компьютерни қандай ишлатишни ҳам билмайман -деди Нортожи.