Холб╝ри 20 ёшлардаги ╝рта б╝йли, сочлари қора, аммо к╝з қорачиқлари яшил, қирғийбурун, қалин лаблари устида м╝йловлари сабза урган рассом йигит.Гарчанд рассомчилик ╝қув юртларини тамомламаган эсада, у олийгохни хатм қилган тажрибали рассомлардан сира кам эмас.Холб╝ри мойб╝ёқда ҳам, акварельда ҳам бирдай, рангларни кир қилмай, табиат манзараларини қойиллатиб ишлар, биронта г╝зал этюд яратиш ишқида кун б╝йи жийдалар, юлғунлар ╝сиб ётган дарё соҳилида, шамолларда шаршарадай шовуллагувчи толзорларда, каккулар оҳ чекаётган далалар этагида худди ╝лжа излаган овчи каби этюднигини елкасига осганича дайдиб юради
Современная проза18+Annotation
Холдор Вулкан
Холдор Вулкан
Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке
Холдор Вулқон
╬збекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси
Ой порлаган оқшомлар
(қисса)
1 боб
Кузги дала
Холб╝ри 20 ёшлардаги ╝рта б╝йли, сочлари қора, аммо к╝з қорачиқлари яшил, қирғийбурун, қалин лаблари устида м╝йловлари сабза урган рассом йигит.Гарчанд рассомчилик ╝қув юртларини тамомламаган эсада, у олийгохни хатм қилган тажрибали рассомлардан сира кам эмас.Холб╝ри мойб╝ёқда ҳам, акварельда ҳам бирдай, рангларни кир қилмай, табиат манзараларини қойиллатиб ишлар, биронта г╝зал этюд яратиш ишқида кун б╝йи жийдалар, юлғунлар ╝сиб ётган дарё соҳилида, шамолларда шаршарадай шовуллагувчи толзорларда, каккулар оҳ чекаётган далалар этагида худди ╝лжа излаган овчи каби этюднигини елкасига осганича дайдиб юради.Баъзан тонг саҳарда уйғониб, соҳил тамон й╝л оларкан, шудрингли бедазор с╝қмоқлари аро ғира - шира с╝лим субҳи содиқ сукунатида бири қ╝йиб, бири сайраётган беданалар овозига қулоқ тутганича: - эх беданалар, муздек шудрингларни ичиб, томоқни шамоллатиб қ╝йибсизларку.Қаранглар, тинмай й╝таляпсизлар -дея ╝йлайди ва ╝зича жилмайиб қ╝яди.Соҳилга етгач, ёйилиб оқаётган Қорадарёнинг к╝згу каби ялтираган теран ва сокин сувларига термулганича одамлар ҳали донг қотиб ухлаётган, машиналар ва қушлар шовқини тинган тоза ҳаволи сукунатда асабларини созлайди, шу ҳолатда баланд жарликлар узра тик туриб тонгни қарши олади.
Тонги қоронғуликда, узоқ узоқларда х╝розлар қичқиришга тушаркан, уларнинг ╝ткир ва ╝ктам овозлари олмос ойнакесгич каби тонгнинг мусаффо к╝згусини кесиб юборгандай таасурот қолдиради.
Кейин эса осмон этаклари оҳиста оқаришиб, рангпар парқу булутлар дақиқалар ╝тган сайин оч сариқ тусга кирганича, бора бора уфқ ранги й╝лбарс терисидай к╝риниш касб этади.Бу илоҳий манзарани жимгина кузатиш Холб╝рининг энг севимли машғулотларидан бири.
К╝п ╝тмай тонги сокинлик, теварак - жавониб қушлар сайроғидан жаранглай бошлайди.Қушлар сайроғи урилган тонг жимлиги тоғ ╝нгирлари каби акс садо қайтараркан, к╝п ╝тмай далалар этагидан к╝зни қамаштиргувчи баҳайбат қуёш к╝тарилади ва т╝рғайлар ш╝х -шодон чийиллаб, тонги далалар устида муаллақ сайрай бошлайдилар.
Далалар узра сайраётган т╝рғайлар тонги оппоқ булутларга к╝ринмас иплар билан осиб қ╝йилган қ╝нғироқчалардай жарангдор товушлари билан одамзод юрагини қувончга, шодликка т╝лдириб тоширади.