Читаем Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) полностью

Ҳозир "Қовункапа" қишлоғида куз кезиб юрибди.╬тлоқларда ╝т -╝ланлар қувраб, қовжираб, қ╝нғир -қизғиш ранга кирган, пахтазорлар чаман б╝либ очилган пахталардан қордай оқариб ётибди.Далалар четидаги тут дарахтларининг, толзордаги қари бужур, букри тол ва азим адл теракларнинг барглари қахрабодай сарғайиб, махзун пичирлаб, т╝киларкан, кузнинг ╝йчан шамолларида чирпираб учиб, заъфарон капалаклар галаси сингари енгил, оҳиста оҳиста ерларга қ╝нар, суви қуриб қолган ариқларнинг ╝занига, дарахтларнинг ╝йчан соялари акс этган к╝згудай тиниқ анхор сувларига ёғилар, й╝ллар ва с╝қмоқлар г╝ё сариқ ва қирмизи хазон к╝рпасига ╝раниб ухлаётгандай.Ҳадемай далалар қуюқ кимсасиз сокин туманлар билан қопланади.Холб╝ри совуқ куз кечалари чироғи ╝чирилган хонасида ётаркан, тунги далаларда, туманлар қаърида наъра тортиб ер шудгорлаётган ёлғиз тракторнинг ҳасратли товушига қулоқ тутганича то к╝зларига уйқу илингунга қадар хаёл суриб ётади.Оҳ, бу далаларни қишда к╝рсангиз эди!Чирпираб айланиб, рақс тушаётган қорқуюнга термулиб, қорли далаларнинг яйдоқ кенгликларида б╝ғзигача қорга ботган ч╝киртакларнинг, қамишларнинг совуқ изғиринда аччиқ изиллаган, ғувиллаган товушларига қулоқ тутсангиз эди.Ромга таранг тортилган мато каби оппоқ қордан тундрадай оқарган теварак атрофнинг кундуз каби ёп -ёруғлигини, машиналар шовқини тинган қорли сукунатда далалар кимсасизлигини тасаввур қилиб, лаззатланмоқ, ҳузурланмоқ бахти ҳар кимга ҳам насиб этавермас? Ҳа, ҳозир бу ерларда куз ҳукмрон. Холб╝ри бундай паллалар уйда ╝тиролмайди.У уч оёқли этюднигини дала четига ╝рнатиб олиб, қахрабо ҳазонлар ёғилаётган теракзорлар, соҳилдаги толзорлару илонизи с╝қмоқлар, кузги кимсасиз дала й╝лларини матога мойб╝ёқда акс этдириш билан банд.Ҳаво очиқ б╝лгани учун узоқдаги уфқларга туташ пахта далалари ортида Тянь -Шань тоғ тизмаларининг қорли ч╝ққилари аниқ к╝риниб турар, пахтазорда одамлар эгатлар оралаб энкайганларича пахта териб юрардилар.Холб╝ри пахтазорлар устидан гувиллаб учаётган чуғурчуқларнинг безовта галаларига термулганича қ╝лидаги м╝йқалам б╝ёғини латтага артиб, бир зум осмонларга термулиб қолди.Чуғурчуқлар галаси ҳавода парвозини тез тез ╝згартириб, дарё соҳилидаги бошоқлари олтиндай товланиб пишган шолизорлар тамон учардилар.Бу кузги чуғурчиқ ва чумчуқларнинг улкан галалари узоқдан шамол ипларини узиб қаёқларгадир учириб бораётган парашютларга ╝хшайди.Холб╝ри яна этюд ишлашда давом этди.У шу қадар берилиб ишлардики, ҳатто шаҳарлик хашарчи қизнинг шундоқ ёнида туриб, яратилаётган г╝зал картина эскизига ҳайрат билан тикилиб турганини ҳам сезмасди. Агар этюдга масофадан назар ташлаш мақсадида ортига тисарилмаса ва қизга урилиб кетмаса, у ҳамон ҳайратдан донг қотган биринчи тамошабиннинг келганини ҳам сезмай ишлайверган б╝ларди.


-Э, ахир одам деган сал й╝талиб нетиб келадида.Юракни ёрай дедингизку, оппоқ қиз -деди Холб╝ри ж╝рттага жиддийлашиб.


-Кечиринг, рассом ака.Чизаётган картинангизга хушим кетиб... -деди қиз, айбдорларча бош эгиб, гоҳ рассом йигитга, гоҳ этюдникка ер остидан ╝ғринча назар ташлаганича, уялиб.


-Ҳечқиси й╝қ, оппоқ қиз, хазиллашдим.Ҳавотир олманг, ҳаммаси жойида.Юрагим ёрилгани й╝қ.Ишонмасангиз к╝ксимга қулоқ солиб, юрагим ураётганига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин -деди Холб╝ри самимий жилмайиб.


-Товбаааа, сиз рассом экансизда а? Далаларни, дарахтларни, тоғларни худди ╝зига ╝хшатиб қ╝йибсиз.Қандай ажойиб! -деди қиз ҳамон ҳайратини яширолмай, ҳаяжон ичра.


-Чизаётган этюдим сиздай соҳибжамол қизга ёққани учун ╝зимни худди асари Париждаги Лувр музейидан ╝ғирлаб кетилган бахтли рассомдай ҳис қилаяпман -деб қ╝йди Холб╝ри ишлашда давом этиб.Кейин қизга ярим ╝гриларкан: -Менинг исмим Холб╝ри - деди ╝зини таништириб.


-Менинг исмим Илтижо деди қиз, уялибгина.


-Исмингиз ҳам ╝зингизга ╝хшаб ғоят чиройли экан.Агар камондай қайрилма қошларингиз б╝лмаса, худди машҳур италян рассоми Леонардо да Винчи чизган портретдаги Монна Лизага ╝хшаркансиз.Сиз билан танишганимдан хурсандман -деди Холб╝ри.


-Мен ҳам -деб қ╝йди қиз, ҳамон этюдникдан к╝зларини узолмай.


-Сизни авваллари ҳеч учратмаган эканман.К╝ринишингиздан шаҳарлик қизларга ╝хшайсиз.Бу ёқларда нима қилиб юрибсиз дайдиб? Ё қариндошларингизникига меҳмонга келдингизми? -с╝ради Холб╝ри, м╝йқаламдаги б╝ёқни латтага хафсала билан артиб.


-Мен тиббиёт институтининг 3 босқич талабасиман.Курсимиз билан пахта йиғим теримига к╝маклашиш учун келдик.Биз ёрдамчи хашарчилармиз - тушунтирди қиз.


-Тушунарли -деб қ╝йди Холб╝ри.Кейин яна ишга киришаркан, давом этди:


-Эшитишимча бошига қоп кийган махсус жаллодлар пахта териш нормасини бажармаган талабаларни карнай - сурнай ва ноғораи калон садолари остида дала шийпонининг пешхорисига намоишкорона осиб қатл қилармишлар, шу ростми? -деди у.


Бу гапларни эшитиб, қиз б╝йнидаги харир р╝моли билан оғзини т╝сганича нозик елкаларини силкитиб астойдил кула бошлади.


Кейин: -Товба, сизни рассом десам, қизиқчи ҳам экансизда а? Ҳеч жаҳонда пахта териш нормасини бажармаган талабани ҳам дорга осадиларми? -деди у кулишда давом этаркан.


Перейти на страницу:

Похожие книги