Читаем Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) полностью

-Ааа, дарвоқе, шундай дедима.Эсдаям й╝қ.Лекин менинг ҳотирам, Худога шукр, мустахкам.Бирон одамнинг қиёфасини бир к╝рсам бас, уни майда деталларигача эслаб қоламан ва ҳохлаган пайтда у қиёфани ёддан чизиб, акс этдиришим мумкин.Лекин сизнинг портретингиз мендан масалага бутунлай бошқача ёндошишини талаб қилмоқда.Негалигини билмайман.Аслида портретни ҳар қандай рассом чизиши мумкин.Лекин портретдаги одамнинг ички дунёсини, қалбини, туйғуларини, характерини б╝ёқлар ёрдамида акс этдириш фақат дунёга донғи кетган буюк рассомларгагина насиб этади.Буюк рассомлар эса жуда камтарин б╝ладилар.Энди ╝зимдан қиёс -да -деди Холб╝ри.


Илтижо яна кулди. Холб╝ри ҳам.


-Қани б╝лмаса, г╝зал қиз, кулгини йиғиштириб, жим ╝тирингчи.Ишни келган жойидан давом этдирайлик.Вақт зиқ -деди Холб╝ри.Илтижо рассомнинг амрига итоаткорона б╝йсунди.


-Юзингизни сал бу тамонга буринг -деди Холб╝ри Илтижога ва унга яқин келиб, қизнинг мармардай силлиқ иягидан тутиб, унинг юзини ╝зи истаган градусга бурди.Холб╝рининг қ╝ли теккан маҳал азбаройи эхтиросдан, ╝тли ҳиссиётдан Илтижонинг вужуди, аъзойи бадани жимирлаб кетди. Холб╝ри қизнинг к╝зларига термулган куйи: -К╝зларингиз ғоят чиройли экан -деди.Кейин этюдник ёнига қайтиб, аллақандай ҳасратли қ╝шиқни минғирлаб хиргойи қилганича чала қолган портретга ишлов бера бошлади.Эҳтиросли ҳислардан титраб, қизариб - б╝зариб ╝тирган Илтижо к╝з қири билан Холб╝рига қараганича фақат бир нарсани, Холб╝ри портретни чизиб тугаллаб қ╝ймаслигини, бу жараён иложи борича узоқ, бир умр, имкон б╝лса мангу давом этишини ҳохларди.У айни пайтда портретнинг битқазилишидан, с╝нг Холб╝рининг хайрлашишиб, кетиб қолишидан қ╝рқарди. Энди унинг учун пахта териш нормасини бажармасликнинг ҳам, ╝қишдан ҳайдалиб кетишнинг ҳам унчалик аҳамияти й╝қ эди.Портретни тугаллаб қ╝ймаслиги учун у атайлаб Холб╝рини чалғитишга, уни гапга солиб, иложи борича вақтни ч╝зиш мақсадида унга турли туман саволлар бериб, бира т╝ла дугонаси Сайёра айтган муаммоли масалаларга аниқлик киритиб олишга қарор қилди.


-Холб╝ри ака, ишдан ажралмаган ҳолда ╝з ҳаётингиз ҳақида с╝злаб беринг.Мисол учун севган қизингиз ҳақида -деди у.


-О, агар ҳаётим ҳақида гапирадиган б╝лсам, бу мен учун жуда оғир.Гап шундаки, мен туғуриқхонада эмас, уйда туғилганман.Тасаввур қилаяпсизми? У маҳаллар ҳозирги туғириқхоналар қаёқда дейсиз.Онам мени уйда туғиб қ╝йган эканлар.Осонгина.Чунки мен чала туғилганман.Катталигим бор й╝ғи бир пой калишдеккина б╝лган.Энам раҳматли бошлиқ энага кампирлар тошфонарнинг хира ёруғида туртиниб, афсонавий ғорга ╝хшайдиган пастак уйимиз деворида соялари лопиллаб, гоҳ узайиб, гоҳ қисқариб юрарканлар, мени тепалаб юбормасликка ҳаракат қилганлару барибир бир кампирнинг махсисига ╝ралашиб қолган менинг киндик ичагим узилиб кетган экан.Яхши денг, энам раҳматли ╝з вақтида елканли кема арқонларини боғлашга уста тажрибали денгизчи каби киндик ичагимнинг узилган қисмини тутиб қолиб, биров ечолмайдиган қилиб тугиб қ╝йибдилар.Кейин одамлар қоронғида к╝рмай, мени тепалаб кетишмасин дея эхтиётлаб, дадамнинг қуён м╝йнали куя еган қулоқчин телпакларига солиб, уни уйимизнинг т╝синига т╝рқовоқдай осиб қ╝йган эканлар.

-Эҳ! Сизнинг ҳаётингиз жудаям кулгили экан, товба -деди Илтижо жилмайиб.


Перейти на страницу:

Похожие книги