Читаем Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) полностью

-Э, худо!Мен сендан шунақа эр бер деб тиловмидим?!Бу сволоч эрмас, латтаку настоящий!Вой пешонам қурсин менинг!Нима эмиш, хушидан кетган Сталинни д╝хтирлар гиламдан олиб, каровотга ётқизишса, патинкаларининг таги тешилиб ётганмиш!Шундай улкан мамлакатнинг раҳбари бир жуфт янги патинка сотиб олмай, икки қатор усти боши билан, пул мол жамғармай, халқ мулкига хиёнат қилмай, оддий одамдай ғарибона яшаб, оламдан ╝тиб кетган эмиш!╬тса ╝тар, Сталин билан сенинг нима ишинг бор! Ҳалол раҳбар б╝лган эмишлар!Шунча ҳалол хизмат қилгани билан унга раҳмат дейишяптими? Қотил, қонх╝р, золим дейишяптику! Бу одамлар яхшиликни биладими? Ундан к╝ра қ╝ша - қ╝ша к╝шки айвонлар қуриб, шоҳона яшаб қолиш керак!Беш кунлик дунё ғуввида ╝тади кетади! Амал мансабни боғлаб қ╝йган эмас! Бу, хайги нима десамакан, инсонга анов қилинадиган, бериладиган бир имконият, шанс! Қайдан ҳам шу уйни евроремонт қилдирайлик деб қ╝йибмана!Э бир соат ҳалоллик ҳақида маъруза қилсая, Худоё товба!Одамга амал бергани билан ақл -фаросат бермаса қийин эканда!Биламан, бу уйда менинг сариқ чақачалик қадрим й╝қ!Аслидаку бу бойваччани мен одам қилганман.Казо казо таниш билишларимни ишга солиб, ресторанларда зиёфатлар уюштириб, Дубайма Дубай кезиб, бойлар эшигида қ╝лларим косов, сочим супурги б╝либ, ковушим т╝зғиб, елиб югирганларимни бу нонк╝р билармиди? Мен сабаб аввал биргат, кейин ҳосилот б╝лди.Мана энди райислар!Мен б╝лмасам, юрувдинг пайтавангни судраб, чориғингни ит тортиб!Энди одам б╝либ қолдингми, с╝так?!Эшакнинг кучи ҳалол, ╝зи харом деганлари шу б╝лса керакда!Эшаги лойдан ╝тдида акамнинг!Ёшлигимда, қадди қоматим келишган пайтлар Бибисувайдо, Бибисувайдо эдим!Энди шира шарбатим қочиб, гулдай с╝лганимда, битта яримта сув ичса томоғидан, сабзи еса биқинидан к╝ринадиган секретарка ╝йнашига уйланмоқчи бу уйинг куйгур номард!Мени билмасанг, илоё иловандо к╝зларинг оқиб тушиб, к╝р б╝либ, еталат!Э Исканақул Каркидонов б╝лмай ╝л!Д╝захга д╝мбира б╝лмасанг, у дунё бу дунё розимасман! Тамом, ортиқ чидолмайман, жонимдан жахт т╝йдим!Золимнинг дастидан дод!..Канистрдаги бензин қаерда эдия!Ҳозир устимдан бензин қуйиб, ╝зимга ╝т тортаман! Илойим, уволим тутсин сен зинокор хотинбозни! -дея бақирарди у.


Бу гаплардан қ╝рқиб, кайфи капалакдай учган Исканақул Каркидонов, хотини Бибисувайдони тинчлантиришга уринар, ҳикматли гаплар билан уни инсофи тавфиққа чақирарди.


-Бибисувайдо, севгилим, ╝зингни бос! ╬зини ╝зи ╝лдирган одамга жаноза буюрмайди, ит қавмида кетади деб келади эски китобларда, асалим! - деди у хотинига стаканда сув тутиб, ҳаяжондан қ╝ллари қалтираб.


-Ҳо, ╝з жонига қасд қилганга жаноза буюрмайдими?!Гапини қаранглар!Унда ╝зинг ошпичоқ билан к╝ксимга бир уриб, ╝лдириб қ╝яқол, қутиласан!╬лдир, вахший қотил, қонх╝р жаллод!Мени ╝лдириб, офатижон секитарканга уйланиб оласан, нийятинга етасан!Менинг жасадимни эшикдан чиқаришлари билан, ╝йнашингни деразадан олиб кириб оласан!Кейин қорнидаги сендан ортдирган валади зиносига уй жойни хатлаттириб берасан!╬лдир!╬лдирасанми?!.. Вой доооод, мусулмонлаааар!Праваслав католик христианлар!Иудей ҳамда буддавийлар!Мутаззила оташпарастлар!Худосиз коммунистлар!Ёрдам беринглааааар!Мени золим райис Исканақул Каркидонов ╝лдиряптиииии! -дея бор овозда фарёд чека бошлади Бибисувайдо.


-Ҳой, ╝зингни қ╝лга олсангчи, хотин, эсингни йиғ! Нималар деб бақиряпсан?!Қанақа секитарка?!Қанақа валади зино?!Мен ахир ҳалол раҳбарман!Бировларнинг хотинига к╝з олайтирмайман!Худодан умидим бор!Беш минутлик мазани деб охиратимни куйдирайми?!Қолаверса ҳозир ҳамма ерда яширин видеокамералар бор!Ёш боланинг қ╝лида ҳам сотовой телефон!Ана, нечтасини ╝йнаши билан ётган ерида видеога олиб, Ютубга чиқариб юборяптилар.Қанчаси қ╝йди чиқди б╝либ кетди!Мен сенга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман, қилмайман ҳам!Бунақа бақириб, мени қ╝ни қ╝шнилар олдида шарманда қилма!Одамлар: -райис Исканақул Каркидонувуч ичкилик ичиб олиб, хотинини уряпти -деб ╝йламасин тағин.Билсанг, раҳматлик устодим И╝сип Виссарй╝нувуч Исталин... Ҳа майли, сенга ёқмаса, тарих ҳақида гапирмайман. Ма, стакандаги сувни ичиб, манабу бир т╝ғрам пиёзли нонни еб юборгин, ╝зинга келасан -деди Исканақул Каркидонов, хотинини аранг тинчлантириб.

Бибисувайдо стаканни эрининг қ╝лидан шахд билан тортиб оларкан, бир к╝таришда сувни оқ урди.Кейин ароқ ичгандай оғзини енгига босиб, бир зум нафас олмай турдида, пиёзли нонни катта катта тишлаб, бир нуқтага тикилганича ғазаб билан индамай ея бошлади.


-Мана бу бошқа гап.Қани бир жилмайчи, ҳа илжай... Ҳа, ана! Б╝ларканку!Лекин кулганингда жуда чиройли б╝либ кетасанда ╝зиямче!Юзинг ёнган лампочкадай лоп этиб ёришиб, кулгичларинг ╝йнаб кетади.Майли, сен айтганча б╝лақолсин, сарвиравоним, мохитобоним.Уйингни евроремунтдан чиқартириб бераман.Маматкарим деган наққош бола бор.Бир оғиз айтсам й╝қ демайди.Деворларни оҳак билан яхшилаб оқлаб, трафаретларга чангютгич билан б╝ёқ сочиб, деворларга гул солиб беради -деди Исканақул Каркидонов.


Перейти на страницу:

Похожие книги