Читаем Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) полностью

-Мен авваллари сузувчи уй қуриб, умримнинг охиригача шу сокин г╝шаларда ёлғиз яшамоқчи эдим.Энди у режаларим ╝згарди.Чунки ҳаётимда сиз пайдо б╝лдингиз.Энди насиб этса сизларникига онамни совчиликка юбориб, ота онангиз рози б╝лсалар, сизга уйланаман ва биз бир умр шу жойларда, сузувчи уйда бирга яшаймиз, табиат билан уйғун ҳаёт кечирамиз.Кечалари сузувчи кулбамиз дарчасидан ой м╝ралайди.Биз эса айвонда, тошфонар ёруғида чой ичиб, гаплашиб ╝тирамиз.Тошфонар атрофида парвона капалаклар гир айланиб, унсиз парвоз қиладилар.Делта сувларида нилуфарлар, к╝загуллар очилиб ётади.Қайдадир ой нурида ялтираб балиқ ирғийди -деди Холб╝ри.


-Ҳа -деди Илтижо, кутилмаганда Холб╝рининг пинжига кириб.Холб╝ри Илтижони махкам қучоқлаб, бағрига босди.




5 боб

Буюртма




Холб╝ри "Қовункапа" ширкат х╝жалиги раиси Исканақул Каркидоновнинг илтимосига к╝ра унинг икки қаватли(ерт╝ласи билан) коттеджи деворларини текислаб, алебастр сувоқ қилиб, к╝зни чақиб олмайдиган сокин ва илиқ рангли б╝ёқлардан чиқараркан, меҳмонхона деворига мойб╝ёқ билан улкан ╝рмон манзарасини ишлай бошлади.


Исканақул Каркидоновнинг хотини Бибисувайдо Холб╝рининг санъатини мақтаб, унинг к╝нглини овлаш билан овора.У аввалига эри Исканақул Каркидонов тайинлаганидай хонадаги ёғоч ╝ймакорлик санъати намунаси сифатида ишланган олти қиррали енгилгина хонтахтага қази - қартали газаки, қимматбаҳо ароқ коньякларни келтириб қ╝йди.


-Уста, ҳар замонда бир нафас ростлаб, мана бу рассомларга илҳом келтирадиган қулинг ╝ргилсин ичимликлардан эллик грамм, эллик грамм н╝ш этиб ишланг.Толиқиб қолманг тағин-деди.


-Келин ая, раҳмат.Лекин мен ичкилик ичмайман.Сигарет ҳам чекмайман.Менга аччиқ аччиқ к╝к чой б╝лса.Иссиқ иссиқ к╝к чой ичиб ишлашга нима етсин -деди Холб╝ри.


-Й╝ғе, наҳотки?!Ахир рассом халқи ичмаса қ╝ли қалтираб, асар ишлолмай қолади дейишадику? -деди Бибисувайдо ҳайрон б╝либ ва ишонқирамай.


-Б╝лса бордир.Лекин мен ичмайман.Ичкиликни ёмон к╝риб қолишимга Ғойиб тракторчи сабаб б╝лган.Бир куни дарё соҳилига туташ ╝тлоқда ҳар галгидай этюдникни ╝рнатиб, далалар манзрасини ишлаётгандим.

Нарироқда узун узун ╝т ╝ланлар, юлғун бутазорлари аро чивинларни думи билан ҳайдаганича сигир ╝тлаб юрар, ён веримда оппоқ капалаклар сассиз садосиз тентираб учиб юришарди. Бир маҳал дала й╝лида бошига кепкасини қийшиқ кийган Ғойиб тракторчи пайдо б╝лди.Оёқ олишидан унинг маст эканини англаб олиш қийин эмасди.Мен табиатан ёлғизликни, сукунатни севганим учунми, маст тракторчи Ғойиб билан суҳбатлашиб, бекорга вақтни исроф қилгим келмади ва этюдникни йиғиштириб, юлғун буталари ортига беркиндимда, унинг ╝тиб кетишини кутиб турдим.Ғойиб тракторчи б╝лса, айнан мен беркинган жойга яқин келиб, т╝хтади.С╝нг ариқдан хатлаб, ╝тлоқ тамон ╝таркан, узун узун ╝т ╝ланлар орасида беғамгина ╝тлаб юрган сигирга яқин келди.Кейин гапира бошлади:


-Ҳа, мол, ╝тлаяпсанми, хас хашакларни ямлаб, маза қилиб? ╬тла, ╝тлайвер.Мени танисанг керак а.Мен Ғойиб тракторчиман.Сен ╝тлайвер, ╝тлайвер.Мен ╝зи одамлардан к╝ра хайвонларни қаттиқ ҳурмат қиламан. Чунки сизлар донишмандларга ╝хшаб камгап, камтаринсизлар.Одамнинг гапини от солмай, жимгина тинглайсизлар.Калондимоғ, тамагир, хасадг╝й ва бахил эмассизлар.Айрим нопок раҳбарлар каби бизга ╝хшаган оддий одамларга, фақир кишиларга кибр билан к╝з қирингизда қарамайсизлар.Халқ мулкини талон тарож қилмай,борига қаноат қилиб, бир четда жимгина яшайсизлар.Биласанми, мен нима учун тракторчи б╝лганман?Чунки мен далаларни, кенгликларни, ёлғизликни, ибтидоийликни севаман.Айниқса кузги далалардаги туманлар сукунатини.


Перейти на страницу:

Похожие книги