-Ҳа, нима эди? - деди Холб╝ри, гарчанд Бибисувайдо хонимнинг мақсадини олдиндан англаб турган б╝лса ҳам, ╝смоқчилаб.
-Шу, десангиз, Исканақул Каркидонувуч билан музейларга борганда аслзода маликаларнинг қадимий портретларини к╝риб, уларга ҳавасим келарди.Нийят қилса етади деганлари т╝ғри экан.Қаранг, бугун тақдир мени сиздай истеъдодли рассом билан учраштириб турибди.Агар й╝қ демай, менинг портретимни ишлаб берсангиз, қ╝шимча ҳақ т╝лардим.Сиз бунга нима дейсиз? -деди Бибисувайдо, Холб╝рига суқланиб қараб.
-Майли -деди Холб╝ри, девордаги ╝рмон манзарасига ишлов беришда давом этиб.
-Вой, раҳмат!Айланиб кетай ╝зимнинг рассом укамдан!Сизни танлаб т╝ғри қилган эканаман.Исканақул Каркидонувуч Маматкарим деган наққошни ёллаймиз дегандилар, мен унамай, Холб╝ри билан шартнома қиламиз деб туриб олдим.Вой, сабрсизликдан юрагим тошиб кетяпти.Қачон бошлаймиз ишни?Мен ҳозир сочларимни тартибга келтириб, қимматбаҳо кийимларимни кийиб олай -деди тараддудланиб Бибисувайдо.
-Й╝қ, келин ая, ҳозир эмас.Бугун манзарани тугатишим керак.Эрта -пертага.Майлими? -деди Холб╝ри.
-Х╝п, укажон, сиз нима десангиз шу.Эртага б╝лса, қайтага яхши.Исканақул Каркидонувуч ҳам какраз ишга кетадилар... -деди Бибисувайдо хоним, Холб╝рининг таклифини мақуллаб.
6 боб
Яхшилик
Холб╝ри ёлланма ишни давом этдириш учун Исканақул Каркидоновлар уйига ҳар кунгидан ҳам барвақтроқ етиб келди.У келган маҳал Исканақул Каркидонов девордаги битмаган ╝рмон манзарасини тамошо қилиб турарди.Холб╝рини к╝рган раис қувониб кетди.
-Э, келдингизми, устаси?!Қ╝лингиз дард к╝рмасин, санъатингизга тасанно!╬рмонлару дарёларни қаранг!Ҳув узоқларда кийиклар ╝тлаб юрибди!Қойил!Сизни ишга таклиф қилиб т╝ғри й╝л тутган эканмиз.Бугун садоқат бобида тенги й╝қ, вафодор хотиним Бибисувайдонинг дидига яна бир бор беш кетдим.У одам танлашни биларкан.Мен Маматкарим наққошни ёллаймиз десам, у: -й╝қ, ╝ламан саттор, Холб╝рини ёллаймиз -деб туриб олди.Хотиндан менга Худо берганда ╝зиямче.Мен бахтиёрман -деди у семизликдан пишиллаб нафас олиб.
-Ишим сизга маъқул б╝лганидан хурсандман, раис бува -деди мақтовлар учун миннатдорчилик билдириб, одоб билан камтарона қ╝л қовуштирганича Холб╝ри.
-Яшанг, ука. Ҳали бу уйларга казо казо улфатларим келишади.Бу манзарани к╝ришса, ким чизди бу асарни, бизга ҳам адресини айтинг дейишиб, клиентларингиз к╝пайиб кетади ҳали, Худо ҳохласа.У шундай дея хотинига ╝гриларкан, давом этди: - Биби, устани яхшилаб боққин.Нонуштага ҳалиги ╝зим тоғдан олиб келган ёввойи асаларининг асалидан ва бехи, анжир қиёмларни дастурхонга торт.Э, асалмисан асалда ╝зиямче, есанг иситма чиқарворади -деди Исканақул Каркидонов, тамшаниб.
-Исканахон ака, сиз буёғидан ташвиш қилманг.Устага ╝ша ёввойи асаларининг асалидан сутга аралаштириб бераман -деди Бибисувайдо эрини хонадан деярли суриб чиқариб, Холб╝рига киши билмас айёрона к╝з қисиб қ╝яркан.
-Яша, Биби, сен ╝ша ёввойи асалариларнинг асалидан ҳам ширинсан.Мен сенга ишонаман.Эҳ, яхшиям сен бор экансан бахтимга.Б╝лмаса мени ит қувиб кетарди -деди Исканақул Каркидонов, хотинининг юзларидан мучча олиш учун қалин лабларини ч╝ччайтириб.
-Ну, Каркидонич, уят б╝ладия.Уста қараб турибди -деди Бибисувайдо эрининг қучоғидан сирғалиб чиқиб.
Шундан кейин Исканақул Каркидонов Холб╝ри билан хайрлашиб, хонадан чиқди.
Лаззатли нонуштадан с╝нг Холб╝ри эски туски коржомаларини кийиб, ишга киришмоқчи эди, Бибисувайдо унга кечаги вадасини эслатди.
-Э, ишонсангиз, бу дамларни орзиқиб кутиб, кечаси тузик қуруқ ухлаганим ҳам й╝қ, айланай рассом ука.Қандай ╝тирсам портретим чиройлироқ чиқаркин деб ойнага қараб, роса машқ қилдим - деди Бибисувайдо.
-Яхши, келин ая.Чизсам чиза қолай.Холст тортилган битта ром ҳам бор.Бирон жойни танланг.Масалан ховлидаги боғдами - деди Холб╝ри, мато тортилган ромни этюдникка махкамларкан.
-Боғда нима қиламиз, укажон. Одамлар к╝ради. Айниқса қ╝шниларимиз бизни к╝ргани к╝зи, отгани ╝қи й╝қ. Ҳаммаси хасадг╝й, бахил, Худо урган одамлар. Уйларининг деразасидан, чердагидан телескоп дурбинлар ёрдамида бизни мунтазам кузатиб туришади.Худо бизни қ╝шнидан қисган. Яхшиси ётоқхонага кириб оламиз. Югославский мебелларим фонида оласиз - деди Бибисувайдо.
-Яхши - рози б╝лди Холб╝ри.
Шундан кейин ишга биров ҳалал бермасин деб Бибисувайдо, дорвозадан тортиб уй эшикларигача қулфлаб чиқди.С╝нг Холб╝рини эргаштириб, ётоқхонага олиб кирди.
-Укажон, сиз нарсаларингизни тайёрлагунингизча мен ҳам кийимларимни алмаштириб чиқаман -деди у.
-Х╝п б╝лади, келин ая -деди Холб╝ри ва ускуналарини ҳозирлай бошлади.Анчадан кейин Бибисувайдонинг овози эшитилди: -Таёрмисиз, уста?!
-Ҳа! -деди Холб╝ри.
-Унда к╝зларингизни юминг!Сюрприз б╝лсин -деди Бибисувайдо.
Холб╝ри х╝п деб к╝зларини юмди.Бу орада кийимхонадан чиққан Бибисувайдо Холб╝рига:
-Энди к╝зларингизни очинг! -деди.
Холб╝ри к╝зларини очди.Бу маҳал унинг к╝з ╝нгида нафис ипакдан тикилган узун халатда Бибисувайдо кулиб турарди.
-Қалай, к╝ринишим чаккимас а? -деди Бибисувайдо.
-Яхши, аммо суратингизни халат билан чизсам қандай б╝ларкин? -деди ийманиб Холб╝ри.