Читаем Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) полностью

-Ҳа -деб қ╝йди Холб╝ри, портретга ишлов бераркан.Кейин гапида давом этди: -Навбатдаги саволингизга эса жавоб қуйидагича.Ҳа, севган қизим бор ва у жуда г╝зал, қадди қомати келишган, чиройда тенги й╝қ бир паризод.Шу маънода мен жуда бахтлиман.Эсимда, у қиз билан биринчи бор учрашган куним кечаси билан то тонгача ухлолмай, брезенти осилиб, гамакка ╝хшаб қолган эски, шалоғи чиққан йиғма кроватимда ағанаб, қийналиб чиққаман.Билсам, ╝ша куни у қизни бир к╝ришдаёқ қаттиқ севиб қолган эканман.Энди у қизнинг ишқида ақлдан озиб қолмасам б╝лди дея ҳавотирга ҳам тушганман ҳатто.Тезроқ тонг ота қолсаю, яна ╝ша соҳибжамол қизнинг ёнига борсам, тезроқ учрашсам деганман.Вужудим г╝ё ҳеч нарса билан т╝лдириб б╝лмайдиган чохга, тубсиз ва чексиз б╝шлиққа айланиб қолгандай эди.Одамзод қорни очса овқат ейди, т╝яди.Сув ичса чанқоғи қонади.Аммо севиб қолган одам руҳида шундай очлик пайдо б╝ларканки, у ╝ша руҳий очликни қондирувчи озиқ -дийдор таомига сира т╝ймас экан, чанқоғи қонмас экан.Ишонасизми, мен ҳатто у қизнинг портретини ҳам яратганман.╬шанда у қиз менинг рассомлик иқтидоримга, санъатимга ҳайрат билан қараб, тилидан бол томиб мақтаган эсада, бирон марта ҳам, баъзиларга ╝хшаб "Қ╝лингизда гулдек ҳунарингиз бор экан, қоплаб пул топсангиз керак ╝зиям? Битта картинангизни сотсангиз, қанча пул оласиз?" демагани айниқса мени ҳайрон қолдирди.Нафосатни ҳис эта оладиган, қадрига етадиган, санъатнинг пул, молу дунёдан қиммат эканини англаб етган юксак дидли қиз эканку деган хулосага келиб, уни янада қаттиқ севиб қолганман.Одоб -ахлоқи, дунёқарашини айтмайсизми.Оҳ унинг ойдек юзи, оҳу к╝злари, лола ёноқлари, олов дудоқлари, ипакдай майин ва қалин сочлари, оққуш б╝йнидай оппоқ ва нозик б╝йнию, фил суягидай силлиқ қ╝ллари, нафис бармоқлари! -деди Холб╝ри.Бу гапларни эшитиб Илтижо худди тарвузи қ╝тиғидан тушган одамдай шалвираб қолди.Шу тобда у ╝зини худди фалажлангандай, шол б╝либ қолгандай ҳис қиларди.Гарчанд Холб╝ри унинг турмуш ╝ртоғи б╝лмаса ҳам, негадир вужудини рашкнинг дахшатли алангаси чирмаб олганди.У осмонларни ялаб гувиллаётган олов ичра жизғинак б╝либ, чирпираб ёнарди г╝ё.Холб╝ри севиб қолган ╝ша бахтли ва г╝зал қизга, рости ҳаваси эмас, ич ичидан хасади келаётган эди.


-Ким экан у ойимтилла, билсак б╝ладими? -деди у ниҳоят, йиғлаб юборишдан ╝зини аранг тийиб.


-Севикли ёримнинг, паризодимнинг исмими? Малак сиймо, қоши камон, киприги ╝қ, м╝рчамиён, сарвиравон, мохилиқо, ёри вафодоримнинг муборак исмлари Илтижо -деди Холб╝ри, беғамгина, портрет ишлашда давом этиб.


-Ие, унинг исми ҳам Илтижоми? Вой, бундан чиқди адаш эканмизда у билан -дея ҳайратланди Илтижо.


-Ҳа, унинг бир Сайёра деган дугонаси ҳам бор.Улар тиббиёт институтида бирга ╝қишади.Улар факультет деканидан ва Дахшатий таҳаллусли домлаларидан ╝лгудек қ╝рқадилар -деди Холб╝ри илжайиб.


-Аблах экансиз!Юрагимни ёрай дедингизку -деди Илтижо жилмайиб ва уялганидан қип -қизариб кетди.



3 боб

Исканақул Каркидонов




"Қовункапа" ширкат х╝жалигининг раиси Исканақул Каркидоновлар уйида маиший жанжал.Каркидоновнинг хотини Бибисувайдо ияк - чакаги тинмай эрига танбех берар, идишларни отиб синдириб, йиғлар, ҳар замонда т╝хтаб, олийнав ҳушб╝й тамакидан қадоқланган қимматбаҳо сигаретани босиб босиб чекарди.


Перейти на страницу:

Похожие книги