Читаем Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) полностью

-Энди, йигит кишига етмиш хунар оз дейишадику машойихлар.Хар т╝кисда бир айб деганларидай, шунақа ҳазил мазах деса томдан ташлайдиган қизиқчилик одатим бор.Зерикмай ҳазиллашиб турайлик дедим -да, оппоқ қиз. Лекин, керак б╝лса, пахта теришда сизга ёрдамлашишдан ҳам тоймайман.Ёрдамчиларга ҳам ёрдам керак ахир.Медицина тили билан айтсак, "тез ёрдам" -деди Холб╝ри.


-Э, Худо сақласин. Ҳеч бандани тез ёрдамга мухтож б╝лгулик қилмасин -деди қиз.


-Яхши. Унда тез эмас, сал секинроқ ёрдамлашаман - деди Холб╝ри илжайиб.


Қиз яна кулди. Кейин худди муҳим бир нарса ёдига тушгандай ялт этиб йигитга қараркан: -Кечирасиз, Холб╝ри ака, сиз одамнинг суратини ҳам чизасизми? Бизнинг шаҳарда рассомлар хиёбонларда ╝тириб олиб, ╝тган - кетган одамларнинг суратини чизиб беришади.Мен ҳеч суратимни чиздирмаганман.Агар сиз чизиб берсангиз, портретимни дугоналаримга к╝рсатиб, мақтаниб юрардим - деди Илтижо.


-Яхши - деди Холб╝ри ва мато қопланган ромлардан бирини олиб, этюдникка махкамларкан, қизга қилт этмай кулиб туришни буюрди.


-Аввал к╝мир билан қоралама қиламиз, кейин... деди у қизнинг д╝ндиққина оппоқ юзларига, шахло к╝зларига, ғунчадек лабларию, оққушникидай силлиқ б╝йинларига бир зум ╝йчан термулиб.


Холб╝ри чизишни бошлаши билан қиз лунжларини шишириб, кутилмаганда кулиб юборди.


-Ие, кулмангда.Ахир қилт этмай ╝тиринг дедимку сизга -деди Холб╝ри, гоҳ қизга қараб, гоҳ ромматога к╝з югиртириб, бадиий к╝мир билан тез тез қоралама қиларкан.


-Кулгим қистаб кетяптида -деди Илтижо яна қайта жиддийлашишга тиришиб.


Холб╝ри бир зум чизишдан т╝хтаркан, битта оппоқ б╝либ очилган пахта чаноғини банди билан узиб, қизнинг қуюқ ва майин сочларига, чаккасига қистириб қ╝йди.С╝нг яна ишга ш╝нғиди.


Илтижо қилт этмай ╝тирсада, ҳамон к╝з қири билан этюдникка қараб турар, суратининг қай й╝синда чизилаётганини билгиси, матодаги тасвирга қарагиси келарди.


-Яхшилаб чизяпсизми? Яна карикатурамни чизиб қ╝йманг! -деди у. С╝нг сабрсизланиб: - Ҳали узоқ ╝тиришим керакми? Б╝йним толиб кетдику -деди.


-Ҳечқиси й╝қ, сабр қилинг. Кечаси б╝йнингизга тахта боғлаб ётсангиз, эрталабгача дардингиз мусаффо б╝либ кетади, Худо ҳохласа - деди Холб╝ри.


Қиз доҳий мавзалейи кираверишидаги соқчи каби қотиб турган куйи, ╝зини тутолмай силкиниб овозсиз кула бошлади.


-Кулманг. Шайтон васваса қиляпти сизни. Мен ҳам бир гал бандаликни бажо келтирган худосизлар жамиятининг собиқ раисига патаха ╝қигани бориб, мусибатхонада кулиб юборганман. Қисқаси, воқеа бундай б╝лган. Оёқ учида секин секин юриб бориб, чорпоя қирига омонатгина ╝тирсам, муллаваччалар билан қори акалар менга "қани, ╝қисинлар" дегандай м╝лтайиб қараб турибдилар.Мен ҳам авваллари худосизлар жамиятининг аъзоси б╝лганим учун дуо деган нарсани билмасдим.Бум бум. Аста қори акага қараб: -тақсир, ╝қисинлар -десам, қори ака ёнидаги пуфайка кийган ч╝ққисоқол одамга: - Сариқ домла, сиз ╝қинг -деди.Сариқ домла б╝лса, й╝қ, пакана домла ╝қий қолсинлар деди, ╝зини масъулиятдан ҳалос этиб.Жуссаси бироз кичикроқ домла б╝лса, дуо ╝қиш ╝рнига менга қараганича бутун танаси билан силкиниб кула бошлади.Муллаваччалар ҳам.Ие, дейман, буларнинг том -поми кетиб қолганми? Ё товба, мусибатхонада ҳам куладими одам деган? -дея ╝йлайман нуқул.Бир маҳал битта йигит келиб, қулоғимга: -ака, кастимингизни тескари кийиб олибсиз -деса б╝ладими. Қарасам, ростдан ҳам кастимимнинг астари чиқиб турибди.Қаранг, шошилишда кастимни тескари кийиб кетаверибман. Қайдан кулги келди билмайман.Шайтоним тезмасми. Гоҳ кастимимга қараб, гоҳ сариқ домлага қараб, куляпман, куляпман денг, қани энди ╝зимни т╝хтата олсам. Астахфирулло десам ҳам кулгим т╝хтамайдида. Айниқса, норка телпак кийган пакана домлага қарадиму, ортиқ чидолмай портлаб кетдим г╝ё.Хуваххахахахаааа! - дея қахқаха отиб кулавердим. Ҳамма патахачилар, айниқса ╝лик эгалари кулиб қотиб қолишдида ╝зиям.Кулавериб к╝зларимиздан ёш чиқиб кетди.Шайтон алайхуллаъна шунақа ёмон б╝лар экан -деди Холб╝ри.


Унинг гапларидан Илтижо роса кулди.Охири кулгидан чарчаб, к╝з ёшларини б╝йнидаги харир шарфига артаркан: -Э, боринге -деди, ╝рнидан қ╝зғолиб.


Шу маҳал хирмон тамонда бир қиз Илтижонинг исмини айтиб чақира бошлади.


-Вой, дугонам Сайёра чақиряпти.Дахшатий домла мени с╝раяптилар шекилли.Тезроқ бормасам, деканимиз мени ╝қишдан хайдаб юбормасинлар тағин -деди ҳавотирли тараддудланиб Илтижо.Кейин шошиб Холб╝рига юзланаркан: -Суратим тайёр б╝лдими? -деди.


-Ие, мен фотографмидим сизга, бир зумда суратингизни чиқариб берсам.Ҳали б╝ёқ билан ишлашим керак.Қолганини эртага давом этдирамиз энди.Эртага сизни шу ерда кутаман.Албатта келинг, сурат чала қолиб кетмасин!- тайинлади Холб╝ри.


-Х╝п, албатта келаман, хайр! Эртагача! -деди Илтижо ва этагидаги бор пахтани орқалаб, ╝қариқни ёқалаганича хирмон тамон чопиб кетди.



2 боб

Севги оташи



Перейти на страницу:

Похожие книги