Читаем Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) полностью

-Вақт деган сирли хилқатнинг қачон бошланганини ва унинг қачон тугашини бандаси билмаганидай бу оламда уни т╝хтатиб қоладиган кучнинг ╝зи ҳам й╝қ.Вақт бугун ╝з ортидан баҳорни эргаштириб келиб, ╝т -╝ланлару, дов дарахтни яшнатса, эртага у ╝йчан куз эпкинлари билан ╝т-╝ланларни қовжиратиб, с╝лдириб, боғлар бағрини хазонга т╝лдириб, яна ҳеч нарса б╝лмагандай й╝лида беғам давом этаверади.Кечагина к╝чада ╝йнаб юрган болалар, бир қарасанг, соч соқоли қувв оқариб, хассага таяниб юрган б╝лади.Мана, Холб╝ри билан Нортожининг турмуш қурганларига ҳам бир зумда уч ой б╝либди.Одамзоднинг хурсандчилик онлари нисбатан тезроқ ╝тар эканми, ҳар ҳолда у тотли уч ой ёш келин куёв учун худди уч секунддай ╝тди кетди.Т╝йлари б╝либ ╝тган кунданоқ Холб╝рининг онаси: 'Болам, оқшом ташқарига ёлғиз чиқманглар, чиллалисизлар.Чиллали одамларга жинлар, оч арвохлар илашиб олади.Қаллиғинг саҳар туриб, ховлини, к╝чаларни супураётган маҳал бирга чиқиб, унга қараб тургин' дея қирқ кунгача уларга насихат қилишдан чарчамади.Холб╝ри онасининг айтганини қилиб, то Нортожи к╝чаларни супуриб б╝лгунича унга қараб турар, с╝лим тонги шаббода нафис ва шаффоф к╝йлагининг узун этакларини судраб к╝чаю боғлар аро оёқ учида рақс тушиб юрган маҳаллар, с╝лим салқинликда, шовқинлардан ҳоли осуда жимлик ҳукм сурган субҳи содиқда муздек тоза ҳаводан ╝пкасини т╝лдириб нафас оларкан, асаблари созланиб, умри узаяётгандай туюларди г╝ё. Ғира шира пайт симёғочларда маюс порлаган хорғин чироқлар, кимсасиз к╝чага уйларнинг деворларига тушиб турган дарахтларнинг соялари, тонги сукунатда одатдагидан қаттиқроқ эшитилаётган супургининг шатиллаши ҳам салқин саҳарларга нақадар ярашарди.Чиллалари чиққач, Холб╝ри билан Нортожи даладаги ижарага олинган пайкалга биргалашиб қовун экдилар, уларни суғориб, қ╝шқулоқ к╝чатлар остини кетмончалар билан юмшатиб, меҳнат қилиб чарчасалар, юлғун буталари аро узун узун ╝т ╝ланлар узра ч╝зилиб, бепоён осмонларга термулганларича хордиқ чиқаришар, ш╝хлик қилиб, ҳазил ҳузул билан куннинг қандай ╝тганини ҳам сезмай қолишарди.Гоҳ ям -яшил шолилар тиззага уриб, б╝қоқ тортган дарё соҳилидаги ╝зларининг хусусий шолипоясида ишлашар, шоли ╝таб, сув кечиб, юлинган курмакларни балчиқли томири билан шолипоя полининг қирғоғига отишар, улар отган курмак ╝симлиги томиридаги оғир лой билан худди кетидан яшил олов чиқариб парвоз қилаётган комета каби учар ва шолоп этиб шолипоя қирғоғига ёпишиб қоларди.Бир гал Холб╝ри битта бақани тутиб, Нортожининг к╝йлагига солиб қ╝йганди, унинг қ╝рқувдан юраги ёрилгудек б╝либ, воой! -дея бақириб юборди.У бақадан ҳалос б╝лиши биланоқ 'Жинни!' дея Холб╝рини қувлай кетди.Холб╝ри қочаман деб, балчиққа тойилди ва шолипояга ағанаркан, уст -боши, юз к╝злари балчиққа беланди.╬шанда иккалалари ичаклари қотиб, буралиб кулишганди. Бугун улар қовунпоядаги тол ходаларидан қурилган капада жимгина порлаётган ойга термулиб ётибдилар. Жим жит ойдинликда кападан қаралса, полиз кафтдагидек к╝риниб турар, чигирткалар бир моромда чур -чур куйлаб, осуда, кимсасиз ойдин кечага янада тароват бағишларди.Холб╝ри билан Нортожи туғилиб ╝сган бу қишлоқнинг номи ҳам аслида бежиз 'Қовункапа' дея аталмайди.Бу ерларда 'Б╝рикалла', 'Босволди', 'Обиноввот', 'Шакарпалак', 'Қирқма' каби тилими тилни ёрадиган қовунларнинг деярли барча тури етиштирилади.Бу қишлоқнинг қовунқоқилари тоза асал каби минг дардга даво. Қовунни бозордан эмас, шундоқ полизнинг ╝зидан узиб чиқиб, с╝йиб ейишнинг гашти б╝лакча б╝лади.Ойдинда баргу палаклар орасида т╝рлаган п╝стини шудринг қоплаган қовунларни к╝здан кечириб юриш ундан ҳам завқли.Ҳаво ҳушб╝й хандалаклар хидига т╝йинган.Мана, охиста к╝тарилган ёлғиз, етим ой полизларни ёритиб, дала устида жимгина кезиб юраркан, баъзан т╝хтаб, кападаги к╝рпага ╝раниб ётган келин куёвга, Холб╝ри билан Нортожига ҳавас билан термулаётган ёстиғи яримта, рангпар бева хотинга ╝хшар, дарё тамондаги осмон этакларида эса сон саноқсиз юлдузлар чарақлаб ётарди.Холб╝ри тунги муздек шабодадан совқотиб қолмасин дея, Нортожининг очилиб қолган елкасини к╝рпа билан ёпиб қ╝йди.Улар к╝рпадан бошларини чиқарган куйи порлаётган ойга термулиб ётишарди.Холб╝ри бир қ╝ли билан Нортожининг б╝йнидан қучоқлаб, бағрига босганича ╝йчан гапира бошлади.


Перейти на страницу:

Похожие книги