Читаем Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) полностью

-Нортожи, мана турмуш қурганимизга ҳам уч ой б╝либди.Баъзи янги турмуш қурган келин куёвлар каби асал ойини чет элларда ╝тказолмаганимиздан афсусдамасмисиз?Қани энди, шароит к╝тарса биз ҳам Парижга бориб, Эйфел минорасига чиқардик.Ёмғир ёғаётган пилла Сена дарёсининг қирғоғида иккаламиз қ╝лтиқлашиб, бир соябон остида сайр қилиб юрардик.Сояларимиз к╝хна Парижнинг ойнадек ялтираган ёмғирли к╝чаларида, шаффоф к╝лмакларда худди к╝згудагидек акс этарди.Сена дарёси юзасида ёмғир томчилари чимчилаб ҳосил қилаётган ғамгин халқаларга ╝йчан термулиб, с╝зсиз ╝йга ч╝мардик.Ёки Венецияга борсакимиди а?Оҳ, Венеция!К╝чалар ╝рнига бинолар акси жилва қилгувчи каналлар!Чироқларнинг олмос чамани акс этган ╝ша каналлар б╝йлаб, ойдинда иккимиз қайиқда жимгина сузиб юрсак!Осуда тунлар меҳмонхона деразасидан ой оҳиста м╝раласа, ой шуъласидан к╝зларимиз қамашса, ойдинда ялтираётган сувларнинг шалоплаётган товушларини тинглаб ётсак!Эҳ!..Ростини айтинг, Нортожи, асал ойини чет элда ╝тказолмаганимиз сизга армон б╝либ қолмадими? -деди Холб╝ри.


-Й╝қ, асло!Мен ҳаётимизнинг фақат бир ойигина, ёки бир йилигина эмас, Худо бизга неча йил умр берган б╝лса, барчаси асал б╝лишини ҳохлайман.Одам асал ойини Парижда, Венецияда ёки Швецариянинг Алп тоғ тизмалари этагида ╝тказсаю, бир йилдан кейин уруш жанжал қилиб, қ╝йди чиқди б╝лса, унақа дабдабали асал ойининг кимга кераги бор.Қаранг ойдин кечани!Шундай г╝зал Ватанимиз б╝лса, бизга Парижнинг, Венециянинг, Швецариядаги Алп тоғларининг, қорли ч╝ққиларнинг нима кераги бор? -деди Нортожи.


-Т╝ғри -деб қ╝йди Холб╝ри, Нортожини янада махкамроқ бағрига босиб, меҳр билан к╝зларидан ╝пиб қ╝яр экан.Кейин давом этди.


-Т╝йимизни ╝йладим дегунча, бир воқеа ёдимга тушаверади.У пайтлари шаҳарлик бир мижознинг уйида б╝яш -чизиш ишлари билан банд эдим.Мижоз кираверишдаги айвон деворига қалин қарағайзор ва қайинзор ╝рмонларни, кейин дарё четида сув ичаётган кийикни ва қоя устидан кийикка ташланмоқчи б╝либ турган й╝лбарс расмини чизииш керак дея тайинлади. Деворий манзарани хафсала билан ишлар эканаман, мижоз менинг санъатимни мақтаб, ╝зининг навқирон ёшлигини эслаб кетди.Қандай қийинчиликларни бошидан кечирганини, қандай қилиб Тошкент Давлат Университетида ╝қиганларию, қай тарзда уйлангани ва қандай қилиб хашаматли уйни қурганини гапириб бера бошлади.Унинг ҳикояси аввалига мен учун зерикарлидай туюлсада, ҳикоядаги кейинги воқеалар динамикаси кутилмаганда менинг диққатимни торта бошлади.


-Тошкент Давлат Университеда ╝қирдим -дея гап бошлади у.С╝нг давом этди: -Курсдошларим орасида Ургутлик Очил деган д╝стим б╝лар, биз у билан талабаликнинг қаттиқ нонини тенг б╝лишиб ер эдик.Онда сонда юз бериб турадиган муштлашувларда бир бирмизни ҳимоя қилиб, илм олишда ҳам, молиявий масалаларда ҳам бир биримизга к╝маклашиб яшардик.Мен у маҳаллар самбодан борман, боксдан борман, қ╝л жангидан борман, пишиқ ғиштни десангиз, шундоқ ҳавога отиб, бир уриб кепакка айлантирворадиган бақувват, н╝рғил пайтларим. Очил б╝йи унчалик новча б╝лмаса ҳам, самбо б╝йича спорт усталигига номзод эмасми, юз килоли одамни ҳам даст к╝тариб, айлантириб ерга уриб, чалпак қилиб ташларди.Мен ╝ша пайтлари, кутилмаганда курсимиздаги Ғазалкентлик бир г╝зал қизни телбаларча севиб қолдим.Ишонасизми, ╝ша қизни к╝рсам, оёқларим ╝зимга б╝йсунмай, бир урсам алюминий тоғорани тешиб ташлайдиган бақувват қ╝лларим худди увададан қилингандай жонсизланиб, шалвираб қоларди.Бамисоли узоқ вақт касалхонада ётиб, тузалиб, биринчи бор баҳор офтобига чиққан бемор каби, гандираклаб, йиқилиб тушмаслик учун деворга суяниб қолардим. ╬ша қизга термулганимча, узоқ йиллар кимсасиз оролда ёлғиз бир ╝зи яшаган ёввойи одам сингари батамом тилдан қолардим.Аудиторияда ╝тирардиму профессорнинг лекциялари қулоғимга кирмас, фикру ёдим, к╝зларим ╝ша қизда эди.У ҳам ҳар замонда менга к╝з қирини ташлаб қ╝яр, ╝шандай онлар ҳаяжондан жоним б╝ғзимга тиқилиб қолгандай туюларди.Мен у қизни шундай қаттиқ севардим.Мен ҳатто унинг дардида жин чалиб кетган одамдай касалланиб, к╝рпа т╝шак қилиб, ётиб қолганман.Йиллар ╝тди.Биз ╝қишни тугатгач, мен онамни ╝ша соҳибжамол қизнинг уйига, Ғазалкентга совчиликка юбордим.Т╝й куни белгиланди.Т╝йга курсдошлар ҳам келишди.Ургутлик д╝стим Очил ҳам.Бир маҳал Очил озгина ҳалигиндан урволган эканми, ╝ртакашдан с╝з с╝ради.


У бизни табрикларкан, жумладан шундай деди:


Д╝стим, Козимжон ва курсдошим Латипахон!Мен сизларни катта ҳаётга қадам қ╝яётганларинг билан чин юракдан табриклайман.Сизларга узоқ умр, оилавий бахт тилайман...Д╝стим, сен дунёдаги энг бахтли одам экансан.Сенга хавасим келяпти.Шундай г╝залликда тенги й╝қ, қалби ч╝ққилар қори каби беғубор, ҳаёли ва иболи қизга уйланмоқдасан... -дедию кутилмаганда у аччиқ оҳ тортиб, елкаларини силкитганича йиғлаб юборди.Буни к╝риб, мен ╝рнимдан туриб кетдим.


Перейти на страницу:

Похожие книги