-Ассалому алайкум, узоқ -яқиндан келган азиз меҳмонлар! -деди у кепкасини т╝ғрилаб кияркан. -Мен бугун қизим Нортожининг шундай рассом йигит билан турмуш қураётганидан жуда мамнунман.Куёвим Холб╝ри билан бизни боғлаб турган муҳим бир к╝ринмас ришта бор.Мен ижозатларингиз билан шу риштага т╝хталмоқчиман.У ришта нима деб с╝расангиз агар, мен табиатга, г╝залликка б╝лган меҳр дея жавоб бераман.Мана мен трактор ҳайдайман ва баҳорий далаларда ер бағирлаб учгувчи қалдирғочлар парвозини кузатиб: -ишқилиб шу шиддат билан учаётган қалдирғочлар ердаги кесак -песакка урилиб кетмасинда дея ╝йлаб, ҳавотирланаман.Тонги дала ва ╝тлоқлар устида т╝рғайлар чийиллашини, икки ёни ╝т -╝ланлар билан қопланган с╝қмоқлар устида тентираб сассиз -садосиз учиб юрган капалакларни, узоқ узоқларда сайрайдиган попишакларнинг ҳасратли овозини севаман.Бу нарсаларни к╝риб, эшитиб завқланиш учун рассом б╝лиш шарт эмасдир балки.Биз оддий тракторчилар табиат манзараларини руҳ билан туйсак, рассомлар б╝ёқда акс этдирадилар.Шоирлар эса у г╝зал туйғуларни с╝з билан ифодалайдилар.Манабу шаҳарлик машҳур отарчи укамиз Запарғанига ╝хшаганлар у г╝залликларни ╝з қ╝шиқларида тараннум этадилар.Шахсан мен емоқ ичмоқдан, ухлашдан бошқани билмайдиган т╝пори, туйғусиз одамни жинимдан бадтар ёмон к╝раман.Унақа одамни кенг бедопояга хайдаб, ортидан КА -700 русумли тракторда қувлаш керак.Етай деганда уни циркда ҳайвонларни урадиган узун қамчи билан шундай савалаш керакки, ҳар зарба текканда унинг пуфайкаси ёрилиб, пахтаси чиқиб қолаверсин.Қамчи зарбидан д╝пписи ҳам титилиб, пилтаси чиқиб, т╝зғиб кетсин.Мен шундай ҳасратлар т╝ла юрагимни ёзиш учун баъзан далада ╝тлаб юрган эшакками, сигиргами, эчкигами гапириб, хуморимдан чиқаман.Чунки одамлар мени тушунмайдилар, мен эса одамларни.Улар мени алкаш деб ╝йлайдилар.Бир куни ишонсаларинг, атайлаб тракторимда шаҳарга бориб, зоопаркка кирдим.Қафаслардаги маймунлар билан саломлашиб, уларни конфет, олмалар билан меҳмон қилувдим, бечаралар хурсанд б╝либ, қафасда у ёқдан бу ёққа сакраб, "У у! И-и! А-а!" дея шовқин солдилар.Маймунлар бир -бирларига жуда меҳр -оқибатли б╝лар экан.Улар бир -бирининг битини қараб, тутилган битлар увол б╝лмаслиги учун уларни худди писта чақаётган одам ╝хшаб еб ╝тиришаркан. Шундан кейин мен б╝йни беш олти метр келадиган жирафа билан баланд овозда суҳбатлаша бошладим.-Жирафа, ҳой жирафа!Сенинг б╝йнинг узун.Бундай қарачи, далада аграном билан михайник мени излаб юрмаганмикин?! -дедим.Шу маҳал битта мелиса бола келиб: -Ака, озгина ичиб олибсиз.Унақа жамоат тартибини бузиб, зоопаркимиздаги хайвонларни буйтиб қ╝рқитманг -дея мени к╝чага хайдаб чиқарди -деди у.
Меҳмонлар т╝йга қизиқчи ҳам келибди дея, роса кулиб қотишди.Кейин Ғойиб тракторчи оғзидаги 32 та тишининг ҳаммасига тилла қоплатган шаҳарлик отарчи Запарғанига қараб: -Запарғани, ш╝хига чал қани!Қизимнинг т╝йида бир ╝йнаппее -деди алкашлар киядииган катак к╝йлагининг енгларини шимариб.Запарғани ансамбли ш╝х музикани чаларкан, Холб╝рининг қайнотаси этигининг қ╝нжиларидан гайка қотирадиган ключларни олиб, уларни:
-Чаққир чуққур - чаққир чуққур, чах чақа чум -чум! -дея шиқирлатиб, ╝йинга туша бошлади.Унга қ╝шилиб хотини Каполотихон ҳам ер тепиб, чанг - т╝зон к╝тариб, қуюндай чирпираб рақсга туша кетди. Холб╝ри шулар ҳақида ╝йлаб ╝тирганди, кутилмаганда уни Нортожи чақириб қолди.
-Холб╝ри ака!Қандайдир нотаниш одамлар келиб, сизни чақиришяпти!Ишлари бор экан сизда!Тезроқ чиқинг! -деди у туманли ховлида куйманиб юраркан.Холб╝ри пуфайкасини тез кийиб, ташқарига чиқди.С╝нг дорвоза тамонга борди.У ерда бир аёл ва эркак турарди.
-Ассалому алайкум! -деди аёл салом бериб.С╝нг давом этди: -Сиз рассом Холб╝римисиз? -с╝ради у негадир Холб╝рининг к╝зларига тик қаролмай, ийманиб.
-Ҳа, мен.Келинглар, қани ичкарига марҳамат -деди Холб╝ри меҳмонларни уйга таклиф қилиб.
-Раҳмат, укажон, бошқа сафар.Агар шошиб турмаган б╝лсангиз... вақтингиз б╝лса, шу ерда бир -икки оғиз гаплашиб олсак дегандим.Биз бир зарур иш билан келувдик.Лекин, узр, сизни эрталабдан безовта қилдик -деди аёл, хижолат чекиб.
-Ҳечқиси й╝қ.Х╝ш хизмат?Нима гапларингиз бор эди менда? -деди Холб╝ри.