Улар официант келтирган қахвани иссиқ иссиқ х╝плаб, кафе ойнасидан ёмғирли к╝чага хаёлчан термулиб ╝тиришди.Кафе томидан тушаётган ёмғир суви шаршарадай шариллар, ойнага яқин б╝лган к╝лмак устида пуфакчалар жонли мавжудодлар каби тез тез ҳаракатланаркан, ёмғир суви ховуздаги бақалар сингари вақиллар эди г╝ё.Тортинчоқ, ялонғоч кузги дарахтлар қунишиб, ёмғир пардаси ортида совуқ душ олаётгандай, ювинаётгандай.
-Нега одамзод ёмғир ёғаётган маҳал ғамгин жимирлаётган к╝лмакларга соатлаб термулса ҳам т╝ймайди?Нега бундай пайтлар теварак жавониб жимиб, одамлар бир нуқтага термулади?Борлиқ ибтидоий қиёфа касб этиб, ёмғирнинг қадимий, ҳеч қачон медага тегмайдиган илоҳий қ╝шиғига қулоқ тутаётгандай, бу мангу шлягерни берилиб тинглаётгандай туюлади менга -деди Холб╝ри, қахвадан х╝плаб, худди ╝зига ╝зи гапиргандай.
Нортожи бир нима демоқчи эди, кутилмаганда қ╝шни столда ╝тирган ёшгина чиройли бир аёл ╝рнидан туриб: -Вой, Холб╝ри ака, бу сизмисиз?Ассалому алайкум!-деб юборди.
Бу гаплардан Нортожи ҳайрат ичра бир лахза қотиб қоларкан, бироз ╝зига келгач, Холб╝рига савол назари билан қаради.Холб╝ри ҳам қ╝лидаги кофе финжонини стол устига қ╝йиб, ╝рнидан турди.
-Ие, Сайёра сизмисиз?!Ва алейкум ассалом!Қалай, яхши юрибсизми?Келинг, бизнинг столга ╝тинг, ёлғиз ╝тирманг! -деди.Сайёра столга яқин келаркан, Холб╝ри у билан қ╝л бериб к╝ришиб, хотинини таништирди.
-Ҳа, айтгандай, танишинг, бу менинг турмуш ╝ртоғим Нортожи -деди.
-Вой, уйландингизми?Қандай яхши!Кенейим билан танишганимдан жуда хурсандман!Бахтли б╝линглар! -деди Сайёра Нортожи билан ҳам қ╝л бериб к╝ришаркан.Кейин Нортожининг ёнидаги курсига ╝тирди.
-Нортожи, эсингдами, мен сенга Илтижо деган қиз ҳақида гипириб бергандим?Бу Сайёра ╝ша Илтижонинг яқин дугонаси б╝лади -деди.Кейин Сайёрага савол бериб:-Қалай, дугонангиз ҳам яхши юрибдиларми? -деди.
Сайёра нима дейишини билмай, бироз ╝йланиб тураркан, хомушланди.Кейин чуқур х╝рсиниб қ╝йди.
-Ҳа, тинчликми?Нима, Илтижо... -деди Холб╝ри Сайёранинг олиб қочаётган к╝зларига ҳавотирли қараб.
-Илтижо ҳам юрибди... Сизга нима десам экан... У шол б╝либ, фалажланиб, узоқ вақт касалхонада даволанди.Лекин дардига Худо шифо бермади... Ота онаси ҳам топган тутганини Илтижонинг соғайиши й╝лида сарф қилди.Ҳамкасблармиз, манаман деган профессорлар ҳатто унинг умуртқасидан укол қилиб ҳам к╝ришди.Аммо натижа чиқмади.У ҳозир ногиронлар аравачасида ҳаракатланади.Анчадан бери ота онасининг уйида яшаяпти.Қайнонаси ёмон хотин экан.Менга шол келиннинг кераги й╝қ деб уйидан хайдаб юборибди.Айтишича эри касалхонага ҳам бормай қ╝йган экан.Ҳозиргача ҳам уни й╝қлаб келмабди.Ҳатто битта х╝розқанд к╝тариб боласини к╝ргани келмаган отани қандай тушиниш керак?Тошбағир одамлар экан.Мен тез тез бориб, Илтижодан ҳабар олиб тураман.Талабалик даврларимизни, айниқса "Қовункапа" қишлоғига хашарчи б╝либ борган дамларни соғиниб эслаймиз.Илтижо ╝ша чоғларни эслаб йиғлайди... Ҳаммадан ҳам бечоранинг боласига раҳмим келади.Дадасига ичикканиданми ё онасининг аҳволини тушуниб, изтироб чекадими, ҳар ҳолда озиб, калиддай б╝либ қолган бечора.Ховлиларида бир ╝зи ╝йинчоқ машинасида қум ташиб ╝йнаб юради... -деди Сайёра, к╝з ёшларини к╝рсатмаслик учун дераза тамонга ╝грилиб.
Бу гапларни эшитиб, Нортожи билан Холб╝ри бир бирларига термулиб, ╝йланиб қолдилар.Нортожининг к╝злари к╝з ёшлардан ялтирар эди.
25 боб
Тумандаги одамлар
Холб╝ри одамзод руҳига осудалик, ҳаловат бағишлайдиган қалин кузги туманлар аро кимсасиз яйдоқ далаларда севимли этюднигини елкасига осганича ёлғиз бир ╝зи дайдиб юришни яхши к╝ради.У туманларда ғира шира к╝ринадиган дарахтларнинг ╝йчан силуэтларига соатлаб термулса ҳам т╝ймайди.Туманлар қамраган кузги ╝тлоқда жимгина ╝тлаётган сигир ё отни к╝рса, тамом. У ╝ша манзарадан нигоҳини узолмай, тизза б╝йи ╝сган ╝т -╝лан ичра ағрайганича даштдаги юмронқозиқ сингари қаққайиб тураверади.Туманлар жимлиги донишманд одамлар сукунатига ╝хшайди.Бу сокин сукунатни танасига қулоч етмас бақатеракларнинг қир учидаги новдаларида ╝тирганича тумшуқларини охиригача очиб, боғларни бошига к╝тариб, бор кучи билан қағиллагувчи қарғалар товушигина бузади.Туманли боғларда чирт чирт жони узилиб ерга охиста қ╝наётган хазонларнинг илоҳий шивирику Холб╝рининг жони дили.Айниқса, куз оқшоми унда туманли далалар қаърида ер шудгорлаётган ёлғиз тракторнинг хорғин товушлари билан хуррак отаётгандай таасурот қолдиради.
-Қайнотамнинг трактори -дея фахр билан ╝йлаб қ╝яди ╝шандай пайтлар Холб╝ри.Унинг қайнотаси гарчанд ичкилик ичсада, ╝зи яхши одам.Эсида, Холб╝ри билан Илтижонинг т╝йида у ажойиб табрик с╝зи айтганди.