Шундай гаплар билан Т╝ппиқул Телбат╝зонов Ашрапиллони ╝рнидан турғазиб қ╝яркан, усти бошларининг чангларини қоқиб қ╝йди.Кейин гапира бошлади:
-Уришиш яхши эмас.Одамлар бир бирлари билан бир оила аъзоларидай аҳил иноқ яшамоқлари керак.Негаки, бутун дунёда яшаётган одамлар миллатидан, ирқидан ва динидан қатъий назар бир ота -онанинг -Одам Ато ва Момо Ҳавонинг болаларидир.
Вақтлар келади, инсоният ақли балоғатга етиб, Ер юзидаги барча халқу элатлар қ╝риқлаш, реконструкция қилиш учун ҳар йили миллиардлаб доллар пулларни сарф қилинадиган давлат чегараларини қ╝пориб ташлаб, битта, ягона мамлакатга бирлашадилар.Ер сайёрасида битта давлат, битта парламент, битта паспорт, битта пойтахт ва битта президент б╝лади.
Дунё халқлари планетамизда мавжуд барча ер остки ва устки маъданларни талашмай ╝ртада баҳам к╝радиган б╝лади ва моддий манфаатлар ҳамда геополитик мақсадлар й╝лидаги қонли урушлар ╝з ╝зидан т╝хтайди, й╝қолади.
Терроризм, уруш, вайронагарчиликлар барҳам топади, миллионлаб одамлар бола -чақаси билан қочқинларга айланмайди.Бегунох инсонларнинг, болаларнинг қони т╝килмайди.
Ядровий қуролларга, армияга, разведкаларга, турли харбий амалиётларга, сарф қилинадиган миллиардлар, триллярдлар ободончиликка, халқ фаровонлигини оширишга, инфраструктурани яхшилашга, илму фанга сарф қилинади.
Одамлар битта паспорт билан дунё б╝йича визасиз, т╝сиқсиз ҳохлаган мамлакатида эмин -эркин,бемалол юраверадилар.
Бу нарсалар амалга ошиши учун бутун дунёдаги одамлар ишни қуйидан, ╝з оилаларидан бошлашлари керак.
Оилада болалар тинчликсеварлик руҳида тарбияланиб ╝ссалар, қ╝ни -қ╝шнилар ╝ртасидаги муносабатлар ҳам яхши б╝лади.
Маҳаллалар тинч -тотув б╝лса, бутун шаҳар ёки вилоят тинч б╝лади.
Мамлакатлар, халқлар ╝ртасида аҳиллик, тинчлик тотувлик б╝лса, дунё тинч б╝лади -деди Т╝ппиқул Телбат╝зонов.
С╝нг, Ашрапиллодан узр с╝раб, хотини ва бола -чақаларини эргаштирганича уйига кириб кетди.
24 боб
Куз ёмғири
╬ргимчак т╝рлари илашган узун узун заъфарон ╝т ╝ланлар дайди шамолларда дарғазаб арслон ёлидай хурпаяркан, дарахтлар шамоллар шаштида к╝зларини юмиб, тамом ╝зларини унитиб, баян чалаётган созандалар каби маҳзун чайқаладилар.
Кунлар ҳам қандайдир қисқа. Улар худди оппоқ қоғоздай уфқлар гулханида лов этиб ёнадию шом ╝чоғида қорайиб с╝нади.Осмонлардаги юлдузлар ҳам г╝ё юлдузлар эмас, ╝ша бир вароқ қоғоздай уфқ алангасида ёниб битган куннинг осмонларга учган учқунларимикин дея ╝йлаб кетади одам.
Холб╝ри билан Нортожи қовунларни сотиш учун бозорга олиб бормадилар.Қовун тарвуз сотишга бозордан к╝ра автотрасса чети қулайроқ.Катта й╝л б╝йида қовун -тарвузларнинг харидори сероб б╝лади. Й╝ловчи машиналарнинг ҳайдовчилари й╝л четига бир ров т╝хтаб, бир -иккита эмас, бират╝ла машина юкхонасини қовун -тарвузга т╝лдириб кетадилар.Холб╝ри билан Нортожи то қовунларни сотиб б╝лгунларича нафақат кунларни, балки тунларни ҳам серқатнов катта й╝л ёқасида бирга ╝тказдилар.Кечалари эр-хотин, қовунларнинг устини брезент билан ёпиб қ╝йиб, эски, шалоғи чиққан каровотда то к╝зларига уйқу илингунча очиқ осмон остида, сон саноқсиз юлдузларга, далалар устида паришон кезиб юрган порлоқ ойга термулиб ётишарди.Бир куни тонгда Холб╝ри Нортожини уйғотаркан: -Нортожи, тур, тур ╝рнингдан, асалим, мен биттасини с╝йиб қ╝йдим -деди.
Бу гапни эшитиб, Нортожи сакраб ╝рнидан тураркан, сесканиб кетди: -Вой, нега с╝ясиз!Жинни пиннимисиз?!Нималар деяпсиз, Холб╝ри ака?Мени қ╝рқитманг! Э, қовун ╝ғирлаган одамни ҳам с╝ядими!Беш ╝нта қовунни олса олиб ╝лсин эди!Вой, энди нима қиламиз?!Энди онамга нима деймиз!Қандай тушунтирамиз?!Юраклари ёмон б╝либ қоладику!Э, Худо!Энди бахтли б╝лдим десам, бу яна нима к╝ргилик?!-деди дахшат ичра ранги қув оқариб, йиғлаганича.
-Шундай б╝либ қолдида, асалим.Энди нима қилишни ҳам билмайман! -деди саросимали овозда Холб╝ри.
-Э, Худойимей!Энди нима қиламиз а?Энди нима қиламиз?!Ахир сизни қамаб қ╝йишадику!Пичоқни қайга ташладингиз?!Балки жасадни одамлар уйғонмай туриб, эшакка юклаб олиб бориб, дарёга ч╝ктирармиз?Гапирсангизчи ахир, нега жим турибсиз?! -дея йиғлашда давом этди Нортожи, қ╝рқувдан қалтираб, қақшаб.
-Нортожи, ╝зингни бос.Энди б╝лар иш б╝лди.Жасадни дарёга ч╝ктирсанг, эртага к╝кариб, шишиб, сув юзасига чиқади.Ҳозир тараққий этган замон, жасадни ерга к╝мсанг ҳам, ёқиб юборсанг ҳам, бир куни барибир топишади.Эксгумация ДНК деган нарсалар бор.Бирон ёққа қочиб кетиш, беркиниш эса жазони оғирлаштиради ҳалос.Агар сенга йигирма йил беришадиган б╝лса, қочиб яшринганинг учун умрбод қамоқ жасига ҳукм қилинишинг ҳам ҳеч гапмас.Энди гап бундай.Мен ╝зим т╝ппа т╝ғри мелисахонага бораманда, шундай шундай деб очиғини айтаман.Қамаса ╝н йилга қамар.╬н йил ҳам д╝ппини айлантиргунча ╝тади кетади.Лекин сен, Нортожи, қамоқдан келгунингизча бошқасига турмушга чиқиб кетмайман деб вада бер, севгилим!..Эҳ, аттанг, қанча орзу нийятларимиз бор эдия!-деди Холб╝ри.
-Й╝қ, Холб╝ри ака, й╝қ!Мен сизнинг қамалишингизни истамайман!Яхшиси, пичоқ дастасида ╝з бармоқ изларимни қолдираманда, мен с╝йдим дейман.Хотин кишига қаттиқ тартибдаги жазо тайинланмайди -деди Нортожи.