Читаем Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) полностью

-Й╝қ, й╝қ, севгилим, асло ундай қила к╝рма!Сени қаматиб, озодликда юргандан к╝ра ╝зимни бир ёқлик қилганим яхши! -деди Холб╝ри, Нортожини махкам қучоқлаб.Бир пайт кутилмаганда у ╝зини тутолмай, бутун танаси билан силкиниб кула бошлади.


-Вой, нега куляпсиз? -дея ҳайрон б╝лди Нортожи.

Холб╝ри кула кула: -Ҳазиллашдим, асалим.Қовунлардан биттасини с╝йиб қ╝йдим -деди.


Бу гапни эшитиб, Нортожи Холб╝рини болиш билан ура бошлади.


-Жинни!Томи кетган жинни!Юрагимни ёрай дедингизку! -деди у, Холб╝рини пар ёстиқ билан уриб. Холб╝ри ёстиқ зарбаларидан ҳимояланганича ҳамон ҳузурланиб куларди.


Нортожи то чарчагунча Холб╝рини қувлаб, болиш билан ураверди, ураверди, охири болиш йиртилиб, парлари т╝зғиб кетди.Шу -шу эр -хотин қовун с╝йилди дегунча кула бошлайдиган б╝лдилар.

Холб╝ри савдодан қ╝ли б╝шаган дамлар, с╝йилган қовунлар акс этган бир нечта натюрмртлар ишлашга ҳам улгурди. Улар шу тариқа қовунларни сотиб б╝лишлари билан шолига ҳам ╝роқ тушди.Шоли ╝рими бошланишидан то тугагунча Холб╝рининг онаси ╝роқда шоли ╝раётган келин куёвга чой қайнатиб, овқат -озиқ тайёрлайдиган ошпаз ролини ╝тади.Дарё соҳилига жойлашган шолипоялардаги шолилар олтиндай оғир бошоқларини к╝таролмай бир -бирига суяниб қолган.Юлғунлару жийдалар ╝сиб ётган қияликлардаги ╝т -╝ланлар, дельта томондаги сувга эгилган ёввойи толлар сарғайиб ётар, кузги осмонда гурас -гурас учаётган қушларнинг телба галалари ҳавода ╝з парвозларини тез -тез ╝згартириб, гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа б╝рондай гувиллаб ёприлар, узоқ -узоқларда минглаб қора нуқталар булутига айланса, гоҳ у нуқталар катталашиб, қушларга айланиб, шоли ╝раётган дехқонлар тамон яқинлашар эдилар.Шолипоя қиридаги д╝нгликда қуриган юлғун шох- шаббаларини ва тезакларни қалаб гулҳан ёқаётган Холб╝рининг онаси, баъзан кафтини куз қуёшидан қамашган к╝зларига соябон қилганича гуриллаб учаётган ╝ша қуш галаларига маҳзун термулар, умридан яна бир куз кетаётганини ╝йлаб, чуқур х╝рсиниб қ╝ярди. Д╝нгликдаги гулҳан эса қарс -қарс этиб ёнар, кузнинг ғамгин эпкинлари гулҳан тутунини гоҳ у ёнга гоҳ бу ёнга эгар, алвон учқунларни осмону фалакка шопирарди.Гулҳанга ╝рнатилган қоп -қора қумғон чор тарафдан ялаб юлқаётган оловнинг тилидан қитиғи келиб, кулиб, қах -қаха отар, қайнарди.


Шу маҳал жийда шохига илиб қ╝йилган транзисторли радиодан ╬збекистон халқ ҳофизи Бобомурод Ҳамдамов ижросидаги бир дилрабо қ╝шиқ янграй бошларкан, Холб╝ри билан Нортожи қ╝лларида ╝роғу шолилар тутами билан қ╝шиқ оҳангига мос ҳаракатлар қилиб, ╝йинга туша бошладилар.



-Галди галам гашлы яр, ишва билан яныма!

Киприклариии дааам ба дам наштар қадар жаанима!

А -аааай, галды галам гашлы яр...


Холб╝рининг онаси ёнбошга ташлаб ╝йнаётган келини билан ╝ғлининг бахтли ҳаётига қараб туриб, унсиз йиғларкан, жилмайганича севинч к╝з ёшларини р╝молининг учига артди ва к╝з ёшларини к╝рсатмаслик учун гулҳан тамон ╝грилди.Қ╝шиқ тугаб, келин куёв рақс тушишни т╝хтатаркан, Холб╝ри онасининг ёнига яқин келиб:-Онажоним, йиғлаяпсизми? -деди уни юпатмоқчи б╝либ.


Перейти на страницу:

Похожие книги