Шу пайт Холб╝ри ╝тирган тахта чириб қолган эканми, кутилмаганда қааарс этиб синиб, у ҳавозадан учиб, айланганича пастга қулади. Буни к╝риб, қ╝рқиб кетган Илтижо билан Нортожи дод деб қичқириб юбордилар.Оломон ҳам дахшатдан қотиб қолгандай эди.Яхшиям пастда уйиб қ╝йилган алебастр бор экан, Холб╝ри гуп! этиб, чанг т╝зон к╝тарганича ╝ша алебастр уюми устига чалпак б╝либ тушди.Бу орада тепадан учган бир банка қизил б╝ёқ Холб╝рининг бошига қулаб, т╝киларкан унинг усту боши қип -қизил б╝ёққа беланди.Холб╝ри шошиб ╝рнидан туриб, тамошабин оломон тамон худди зомбилар каби ёнбош ёнбош юриб бора бошлаган эди, одамлар рассомнинг боши ёрилиб, қатиғи чиқиб, ҳамма ёғи қонга беланибди дея ╝йлаб, дуч келган тамонга урра қочдилар.Нортожи дод деганича эри тамон югирди.Илтижо эса, қ╝рқувдан ╝зи билмаган ҳолда ╝рнидан туриб кетди.У ногиронлар аравачасини қолдириб, худди янги й╝лга юрган боладай атак -чечак одим отарди.Нортожи югирганича бориб, Холб╝рини қучоқлаб, бағрига босаркан:-Холб╝ри ака, ёмон тушмадингизми?!Бирон жойингиз лат еб, майиб б╝лмадингизми?! -дер эди нуқул.
Холб╝ри эса Илтижога қараганича ағрайиб қолган эди.
-Қара, Нортожи, қара!Илтижо юряпти! -деди у ҳаяжон ичра.
-Э, Худога шукур!Худойимга шукур! -деди Нортожи, к╝злари жиққа ёшга т╝либ, Илтижони суяшга шошилар экан.
Илтижонинг фалажланган асаб толалари қурқув натижасида ишлаб кетган эди.
30 боб
Тракторчининг к╝з ёшлари
Ёз оқшоми.Қишлоқларда кеч кириши билан автоуловлар шовқини тиниб, борлиққа осуда жимлик ч╝каркан, сукунатда узоқ узоқлардаги овозларни ҳам бемалол эшитиш мумкин б╝лади.Саррин шаббода топ -тоза қилиб супурилган, сув сепилган озода ховлилар аро оёқ учида кезиб, райҳонларни тебратиб, дайдиб юргандай таасурот қолдиради.Холб╝ри искабтопарларни хайдаш учун темир замбилғалтак аравасида хас -хашак ва тезакларни тутатиб, дуд солмоқда эди.Нортожи билан Илтижо ховли ╝ртасидаги чорпояда ╝заро суҳбатлашиб ╝тиришар, Холб╝рининг онаси номоз ╝қир, Машрапилло эса уйда телевизордан "Оқшом эртаклари" к╝рсатувини тамоша қиларди.Шом зулматида қорайиб к╝ринган азим тераклар ортидан олтин патнис каби ой к╝тарилиб чиқаркан, ҳавода шодон к╝ршапалаклар галаси унсиз парвоз қилар, чигирткаларнинг гоҳ баландлаб, гоҳ пастлаётган босиқ товушлари тунни зириллатарди.
Холб╝ри дуд солар экан, нималигини файласуф олимлар ҳам айтиб беролмайдиган ҳаётнинг мураккабликлари, унинг кутилмаганда юз берадиган м╝жизалари ҳақида ╝йлар, ╝зи жондан севган Илтижонинг соғайиб, юра бошлагани, ёнгинасида юрсада, қ╝шни хонада ётсада, унга қ╝лининг учини ҳам текиза олмаслиги, севимли хотини Нортожига б╝лган ҳурмат, к╝зга к╝ринмас, аммо мустахкам садоқат девори борасида хаёл сурарди.У кечалари Нортожи билан бир ёстиққа бош қ╝йиб ётсада, деярли ҳар кеча ╝зи билмаган ҳолда Илтижо ҳақида ╝йлай бошлар, ҳатто Нортожи уйқуга кетган маҳал сездирмай оёқ учида юриб, Илтижонинг хонасига кирсаммикин, у билан бирга тонг отдирсаммикин деган шайтоний фикрлар унга тинчлик бермас, аммо бунга унинг виждони й╝л қ╝ймаганидан қийноқларга, руҳий изтиробларга сабот билан чидаб яшайверарди.╬збек халқининг энг севимли ҳофизларидан бири айтган дардли мисралардаги:
Бири бирисига ╝хшамас, ёраб,
К╝зимнинг ёшлари т╝хтамас, ёраб.
Қ╝ярман бир унга бир бунга қараб...
К╝нглимда бир ёру қ╝йнимда бир ёр.
Бирин ҳур дейинми, бирин гулойим,
Суймаганим суйганимдан мулойим.
Бу қандай к╝ргилик экан, Худойим,
К╝нглимда бир ёру қ╝йнимда бир ёр.
деган с╝злар нақадар топиб айтилган экана, дея ╝йлаб қ╝яди.
Илтижонинг тузалиб бораётганидан Соддагул опа билан Қиличбек Қоплоновичнинг қувонганларини к╝риш, уларнинг миннатдорчиликларини эшитиш Холб╝ри учун қанчалар мароқли экани фақат унинг ╝зига ва Яратгангагина аён.
-Раҳмат, опажон!Яхшиям қизимни шу ёқларга олиб келганима!Руҳшунос олим т╝ғри айтган экан.Мана, болагинам тузалиб, оёққа турди.Мен бу яхшиликларингизни у дунёю бу дунё унутмайман! -деди Соддагул к╝злари жиққа севинч ёшларига т╝либ ва Холб╝рининг онасини қучоқлаб, бағрига босиб, қ╝лларини ╝пиб, к╝зларига суртаркан.
-Соддагул, сиз менга эмас, Яратган Парвардигори Оламга шукроналар айтинг.Бу барчаси Худои Таолонинг ҳикмати, м╝жизаси! -деди Холб╝рининг онаси.
Холб╝ри ҳавозадан учиб ерга йиқилган маҳал Илтижонинг шартта ╝рнидан туриб кетиши эса унинг Холб╝рига б╝лган муҳаббати чин ва к╝з илғамас даражада юксак эканини яна бир бор исботлади.
Холб╝ри шу воқеадан кейин "Энди одамлар мени паралични ҳам даволаб юборадиган буюк табиб дея эълон қилиб, дардга чалинган ╝з яқинларини даволатиш учун дарёдай оқиб келишаркан, мени ҳар куни уч т╝рт марталаб баланд ҳавозадан сакрашга мажбур қилишмаса б╝лди" дея Нортожи билан Илтижони кулдириб юрадиган б╝лди.
Холб╝ри шулар ҳақида ╝йларкан, қ╝лларини ювиб, сочиққа артганича чорпояга чиқиб, к╝рпача устига ╝тирди.Кейин хонтахта тирсаклари билан таянганича овқатлана бошлади.
-Машрапилло уйда маза қилиб "Оқшом эртаклари"ни к╝риб ╝тирибди.Биз билан иши ҳам й╝қ -деди Нортожи.