Икки қалбан қариндош, муҳаббатдош дугоналар шу тариқа суҳбатлашиб, ширкат х╝жалиги бошқарув идорасининг ёнига бордилар.Идора пештоқи р╝парасига баланд хавоза тикланган б╝либ, Холб╝ри ҳавозадаги қалин тахталар устида юриб, идора пештоқига Тянь -Шань тоғининг этакларига туташ чаман б╝либ очилган пахтазорлар суратини чизарди.Пастда куймаланиб юрган унинг қийиқ к╝з, қорачадан келган бақалоқ шогирди Толибжон б╝ёқларни тайёрлаб, арқонга боғлаганича юқорига узатар, Холб╝ри б╝ёқларни эхтиёткорлик билан тортиб оларди.
Кутилмаганда Машрапилло юқорига қараб: -Рассом дада, биз келдик!- деб юборди.Холб╝ри ортига ╝грилиб қараркан, унга жилмайиб қараб турган Нортожига, Илтижога ва Машрапиллоларга қараб, худди космик кемага минаётиб, космодромдагилар билан ҳайрлашаётган Юрий Гагариндай табассум қилганича қ╝л силтаркан;
-Келдиларингми?!Ҳа, маладес! -деди у хурсанд б╝либ.
-Холб╝ри ака, эхтиёт б╝линг! -деди Нортожи.
-Ҳушёр б╝линг! Арқон билан белингиздан боғлаб, уни ҳавозага махкамлаб қ╝йинг!-тайинлади Илтижо ҳам.
-Э, ҳавотир оламларинг!╬рганиб кетганмиз! -деди Холб╝ри.Кейин Машрапиллога қараб: -Микаланджело, қалайсан, ╝ғлим?! -деди.
-Яхши! -деди Машрапилло қуёш нурларидан қамашган к╝зларини қисиб, юқорига қараганича.
Нортожи Машрапиллони эркалаб бағрига босаркан, унинг сочларини меҳр билан силаб қ╝йди.
Шу пайт брезент ёпқичли "Виллис" хизмат машинасида ширкат х╝жалиги раиси Исканақул Каркидонов келиб, машинадан тушаркан, кафтини к╝зларига соябон қилганича Холб╝ри ишлаётган ҳавоза тамон қаради.
-Хорманг, Художник, хорманг!Ҳа, яшанг, отангизга раҳмат!Мана бу бошқа гап.╬зимизнинг пахтазор далаларимиз турганда, қолаверса мамлакатимиз мустақил б╝лган бир замон идора пештоқида ╝роқ - болғанинг барельефига бало борми?Қаранг, қандай ажойиб дала манзарасини чизяпсиз!Қ╝лингиз дард к╝рмасин, ука! -деди раис Исканақул Каркидонов.
-Раҳамат, раис бува! -деди мақтовларга миннатдорчилик билдириб Холб╝ри.
Раис Исканақул Каркидонов идорага кириб кетгач, Холб╝ри яна ишни давом этдира бошлади.
Бу пайт ҳавоза пояларига яқин жойда тамошабинлар оломони тобора к╝пая бошлади.Улар орасида "Қовункапа" қишлоғида туғилган сал найновроқ, ╝зини хашоратшунос олим хисоблаб юргувчи Вақваққул Доно юқорига қараганича Холб╝рига мурожаат қила бошлади.
-Холб╝ри, Хорманг!Қалай чарчамаяпсизми, ука? -деди у.
-Раҳмат, Вақваққул ака!Севимли иши билан шуғилланаётган одам чарчамайди! -деди Холб╝ри, бир зум т╝хтаб.
-Мен сиздан бир нерсани с╝рамоқчи эдим!Шу, десангиз, сочларимни қора б╝ёққа б╝яб юраман!Ҳар хафтада б╝ямасам сочларимнинг оқи к╝риниб, худди жайранинг тиконларидай ола була б╝либ кетяпти!Б╝яйвериб, т╝ғриси, хориб, чарчадим, тинкам қуриди.Соқол м╝йловнику қирсанг, арчилган тухумдай л╝ппибетдондук б╝либ қоласан одам.Аммо сочимни қирдирсам, бошим ╝лгур бехининг ғазанагига ╝хшаб қоладида.Хашоратшунос олимлар симпозиумига шу аҳволда бораманми?Бу пардоз андознинг иши қийин б╝лар экан, ука!Сизда умрбод ╝чмайдиган қора б╝ёқ й╝қми? -деди ҳаваскор хашоратшунос олим Вақваққул, юқорига умид билан к╝з тикиб.
Холб╝ри бир зум ╝йланиб қолди.С╝нг: -Й╝қ, Вақваққул ака!Т╝ғри, менда қора мой б╝ёқ бор.Лекин у қора б╝ёққа б╝яганингиз билан сочингиз ╝сган сари яна оқи чиқиб қолаверади.Кейин мойб╝ёқ сочларингизни қотириб, сув ╝тказмай қ╝яди.Энди сув тегмаса, таралмаса, унақа сочлар остида битлар тухум қ╝йиб, болалаб кетиши мумкин -деди.
-Э, унда ёмон экан -деди ҳаваскор хашоратшунос олим Вақваққул Доно ва Чикателонинг портфелига ╝хшаш сумкасини к╝тарганича сочлари қорага б╝ялган бошини қуйи солиб, уйига ж╝нади.
Холб╝ри мижғов ва сергап сохта олим Вақваққулнинг тузсиз суҳбатидан ҳалос б╝лгани учун енгил тортиб, расм чизишда давом этаркан, шогирди Толибжонга: -Толик, радионинг овозини баландлатиб қ╝й, Анвар Ғаниев куйлаяпти! -деди.
Толибжон радионинг овозини баландлатди.Радиодан халқимизнинг энг севимли хонандаларидан бири Анвар Ғаниевнинг севги ҳақидаги дардли қ╝шиғи янграр эди.
Оҳ, севаман к╝зларингни, оҳ севаман с╝зларингни, севаман жооним сени сенииииии!