Тангри унга қарши яратди,
Авлиё қилиб буюк инсонни,
Халқларни отаси, Сталинни.
Тангри истаги ижобат бўлди,
Бошқариб кўп миллатли халқни,
Бу инсон фашизмни уясин бузди.
АГЕЛА МЕРКЕЛ
Ангела аслида бир поляк қизи,
Ун олти йил бошқарди Олмонияни.
Бир гугуртига ҳиёнат қимайн халқни,
Тозалик ила бошқарди катта давлатни.
Кўтарди иқтисодни, халқни ҳолини,
Кўрдик халқни ундан розилигини,
Мамлакатини юксак тутганлигини.
Уч ҳонали ўйдан бошлаб фаолиятни,
Шу уйда тугатди ўзини олий бурчини.
Кўрсатиб қирол, шох, султон, хонларга,
Асл рахбар ким бўлиши кераклигини.
ДОНО ШОҲ
(Ривоят)
Шоҳ сочига оқ оралади,
Кўзларининг нури пасайди,
Чарчаганни энди сезарди.
Кўп ўйлади, ҳулоса қилди,
Салтанатдаги уламоларни,
Мирзо, вазир, амирларини,
Ва барча амалдорларни,
Хузурига чорлаб буюрди.-
“Салтанатнинг хар томонидан,
Доноларни қидириб топинг.
Ва уларни қирқ кун ичида,
Мени ҳузуримга келтиринг.
Ота-бобосин, наслини билинг,
Бўлсин халққа зулим қилмаган.
Давлатдан умариб улар ўтмаган,
Халқ рисқини бўлсин қиймаган,
Бўлсин йроқда порахўрликдан”.
Салтанат ичра донолар излаб,
Кетишди олимларни бирга етаклаб.
Қирқ кунда юзта донони топиб,
Келиштилар саройга қайтиб.
Шоҳ деди, -“Бугун сафарга кетгум,
Мехмон қилинг уларни ўн кун,
Қайтиб улар билан сухбат қиламан,
Чақирганим сабабин шунда айтаман”.
Чўлда кетаётиб чодирни кўрди,
Яшар экан унда бир ёлғиз чўпон.
Шоҳни таклиф қилганда мезбон,
Шоҳ йуқ демай бўлибди мехмон.
Лашкарларни шунда қолдириб,
Хабаш киймида келибди қайтиб.
Хабаш донолор ичра қўшилиб,
Ўн кун улар билан бирга яшабди.
Хар хил сохаларда сухбат қилибди,
Хар донони кимлигин билиб олибди.
Ўн кун утиб шоҳ либосда,
Доноларни қабул қилибди.
Юз доно шохни кутиб сўзини,
Тахт тўғрисида тик туришибди.
Шох деди, -“Чақирганим сабабин сизни,
Ўз хақимда эшитсам сиз фикрингизни,
Ўттиз беш йил мен подшолик қилдим,
Олоҳ олдида кегин бордир жавобим,
Бугун фикрингизни келди эшитгим.
Не қилдим? Неларни нотуғри қилдим”?
Донолар навбатни бермай бири-бирига,
Тўлдирдилар Шоҳни мақтов-мақтовга.-
“Сиз зўр, донолар-доноси, олам паноҳсиз,
Биз учун, еру-кукдаги ёлғиз куёш сиз..”.-
Дея, айтишарди хамду-санолар,
Мақташарди Шохни кукка кўтариб,
Қўйишди бир зумда пайғамбар қилиб.
Донолар мақтови тугамас эди,
Бу пастликдан улар уялмас эди.
“Бас қилинг”! -дея Шоҳ жирканиб кетди.
Ғазабда кафтин мушлаб, урнидан турди.
Жим турган бурчакдаги донога қараб,
Сиз гапиринг! -деди бўлиб дарғазаб.
“Мен холис ҳолда гапирсам дердим,
Фикримни ўзингизга билдирар эдим”, -
Деди, доно бошини эгиб,
Қулларини кўксига қўйиб.
Шоҳ деди, -“Гапиринг халқ орасида,
Хамма билсин сиз не фикрда”?
“Баёним шу дир, э мени Шохим,
Халқим дардини бўлсин айтганим,
Минглаб амалдорлар, ишчилардан кўп,
Нопок қозилару, олиб-сотар кўп,
Яратувчидан, текширувчи кўп,
Солиқ туловчидан, йиғувчиси кўп,
Халқ мехнати эвазига яшовчилар кўп,
Ҳокимликда текин егувчилар кўп.
Шулар камайса, табобат бўларди бепул,
Таълим ҳам шунда бўлганда бепул,
Ахчага хечким бўлмас эди кул.
Ким бўлмасин, пуллик илим олганда,
Кетган харажатни чиқазай дейди.
Ассос солинади шунда порахўрликка.
Қози бегуноҳни сўроқ қилганда,
Унмайди ундан, жазолай дейди.
Гуноҳкордан олиб, оқлайди уни.
Ёв келса халқ ўзини қурбон қилади,
Бойбачча бойлигин олиб қочади,
Ёки ёвга дарҳол таслим бўлади.
Ватанни ҳам халқни ўйламай улар,
Инсон ниқобида бойлик йиғарлар”.
О илон! – деди сарой ахлидан бири.
Захрини қара, -деди шохнинг вазири.
Калласи кетади, -деди бир савдогари.
Шоҳ ўтирди, атрофга сукунат чўкди,
Оламонга пашша учгани эшитиларди.
Подшо анча ўйлаб, турдида, деди, -
“Фармонимни энди тинглангиз мени,
Шу ондан, шу доно ўтириб тахтга,
Шоҳ бўлади бугундан бу сатанатга”.
Ҳалқ учун гўё қуёш чараҳлаб кетди,
Кимгадир қара тун ёпириб келди,
Амалдорларни, текин еб келган,
Юзлари докадек, қонлари қочди.
Шоҳ деди, -“Салтанатни ишондим сизга,
Халқни келажаги энди сиз қўлингизда”.
Янги Шоҳ бошқарди ақлни чарқлаб,
Доим хар ишда қонунни қўллаб,
Халқ учун маъқул йўлини танлаб.
Бепул қилди таълим -илмни,
Табобатни ва қозиликни хам.
Порахўрликка берилди бархам.
Яшнади салтанат шу ондан бошлаб,
Халқ яшади кўркираб, яшнаб,
Обод бўлди бутун салтанат,
Шунда бўлди буюк бу давлат. 02.02.2002й0
Тарих суратини тескари бурма,
Тарихда қилинган хизматлардан сен,
Иллатларни кўрсатишга асло урунма. ЖАВАХАРЛАЛА НЕРУ.
ТАРИХГА ТОШ ОТМА
Тарихга тош отма, доғ ҳам туширма,
Хатто шу даврни кўрган бўлсанг ҳам,
Яхши кўринай деб нодонлик қилма,
Сени шунга мажбур қилганида ҳам.
Кимларгадир сен айбни қўйма,
Камчичиликни қидир асли ўзингдан.
Ўтмишда ҳам кўплар қахрамон бўлган,
Ватан учун қурбон бўлган, кўпгина инсон,
Туғри, халқини сотканлар ўшанда бўлган,
Кўп айибдорлар чиққан халқни ичидан.
Лекин ҳалқимга деб, яратганлар кўп,
Ватан дея, қурбон бўлганлари кўп.
Хақиқат қолсин доим тарихда…
Ўтмишда ҳам, биз бахтли яшадик,
Миллат обруйини баланд тутардик.
Ўқидик, уй қурдик, бола ўстирлик,
Илимда, турмушда юқори турдик.
Яраттик, ҳаётда биз кам бўлмадик.
Наврўзлар ўтказдик, намоз ўқидик,
Дунёда таниқли, ғурурли бўлдик.
Қайга бормайлик, биз мағрур эдик,
Обруйимизни доимо баланд ушлардик.
Бадий ўзбек тилида биз сўзлашардик.
Чет тилида афишалар ёзмаган эдик,
Дўконларни ёд тилида атамас эдик.